Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Китоб - маънавият калити” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.  16.09.2017 08:40

2017 йил 15 сентябрь куни вилоят ахборот-кутубхона марказида “Китоб - маънавият калити” мавзусидазал3 таниқли санъаткор, "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси эстрада хонандаси Отабек Муҳаммадзоҳид билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда  Фарғона санъат ва ҳуқуқшунослик коллежлари ўқувчилари, кутубхона фойдаланувчилари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этди.

зал4Тадбирни АКМ директори Ш. Аслонов олиб борди ва халқимиз маънавияти ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, тафаккурини кенгайтириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг мутолаага қизиқишини ва китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, инсон тафаккурини юксалтириш, онгу қалбида эзгу ишлар қилиш туйғуларини мустаҳкамлашда китобнинг ўрни беқиёслигини таъкидлади.

Отабек Муҳаммадзоҳид китоб мутолааси ҳақида гапирар экан, қўшиқчилар бамисоли нотиқларга қиёсланиши,зал 5 нотиқ ўзи китоб ўқимаса бошқаларга фикрини тушунтира олмаслигини айтиб ўтди. Президентимиз таъкидлаганларидек, “Бир бет мантиқли нарсани ёзиш учун одам 20 та китобни ўқиши керак”. Европадан кириб келаётган турли одатлар, болаларни алдаш учун яратилаётган мультфильмлар бизнинг ёшлар учун умуман ёт зал1эканлиги, биз улуғ алломалар, буюк мутафаккирларнинг авлоди эканлигимиз, келгусида хорижий давлатларнинг ёшлари ўзбекистонлик ёшларга ҳавас қилишига албатта ишонишини таъкидлади.

Учрашув қизғин баҳс-мунозаларга, савол-жавобларга бой бўлди. Ёшлар Отабек Муҳаммадзоҳидга ўзларини қизиқтирган ”Болаларни китоб ўқишга қандай жалб қилиш мумкин?”,  “Дурдона қўшиқларингизга қандай мурожаат қиласиз?”, “Фарзандларингизга қандай китобларни ўқишни тавсия қиласиз?”, “Қалбингизнинг туб-тубидан жой олган китоблар қайсилар?” каби саволлар билан мурожаат қилдилар ва тегишли жавоб олдилар.

Тадбирда Отабек Муҳаммадзоҳид  ижросидаги қўшиқлар ва клиплар намойиш этилди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100