Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Адабиёт оламига саёҳат” мавзусида маънавият соати ўтказилди.  20.09.2017 14:46

2017 йил 20 сентябрь куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун “Адабиёт оламига саёҳат” мавзусида маънавият соати ўтказилди. Тадбирда Вильям Шекспирнинг “Ромео ва Жульетта” асари шекспирмуҳокама қилинди.
Вильям Шекспир 1564 йилнинг 23 апрелида Марказий Англиянинг Стрэтфорд шаҳарчасида туғилган. Тахминан 1587 йилда Лондонга кўчиб боради. 1593 йилда Жемс Бербеж театрида актёр, режиссёр ва драматург сифатида хизмат қила бошлайди. Умри давомида жами 37 пьеса ёзган.

Ахборот технологиялари бўлими ходими А. Исмоилова “Ромео ва Жульетта”  трагедиясининг  сюжетини гапириб берди.

Шекспирнинг илк йирик драматик асари машҳур “Ромео ва Жульетта”дир. Воқеалар Италияда бўлади. Феодализм жамиятидаги энг ярамас ҳисобланган, инсоннинг эзгу истакларига, юксак муҳаббат ҳиссиётига, умуман социал тараққиётга зид бўлган қабилавий душманлик, принципсиз низолар икки, бир-бирини беҳад севган ва жуда катта бахтга ҳақли бўлган ёшларнинг бахти йўлини кесади, севгисини бўғади ва уларни ўлимга олиб келади.

Бу фожиа қуйидагича ва қуйидаги сабабларга кўра юз беради.

 Икки хил оила, устига бир-бирига душман икки қабила: шуларга мансуб бўлган икки оила — Монтекки ва Капулетти оилалари; уларнинг бир-бирларига тескариликлари; шу боисдан бу икки оиа ва икки оталарнинг рози эмасликлари! Мана шу икки қабилага, икки оилага мансуб бўлган икки ёшнинг мана шу сабабларга кўра, бир-бирларнни севишлари ва ҳаёт қуришлари, бахтли бўлишлари мумкин эмас, бунга уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари йўқ, ўлишлари мумкин, аммо бунга, бу сабабларга қарши чиқишлари асло мумкин эмас.

Без имени-1 шекспир 1

Асар юзасидан берилган саволларга А. Исмоилова жавоб берди ва Шекспирнинг “Ромео ва Жульетта” асари бўйича тайёрланган буклет  тақдим этди


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100