Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Тинчлик - осойишталик ва хотиржамлик” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.  21.09.2017 15:18

2017 йил 21 сентябрь куни маънавият ва  маърифат секторида Халқаро тинчлик кунига бағишланган  “Тинчлик – осойишталик ва хотиржамлик” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

сдТадбирни етакчи кутубхоначи О.Юнусова олиб борди ва иштирокчиларга Халқаро тинчлик куни ҳақида маълумот бериб қуйидагиларни айтиб ўтди:

Халқаро тинчлик куни 1981 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан жорий этилган. 36 йил муқаддам қабул қилинган резолюцияда дастлаб мазкур сана сентябрь ойининг учинчи сешанбасида нишонланиши белгиланган эди. 2001 йилда БМТ БА яна бир резолюция қабул қилиб, мазкур сана 21 сентябрда нишонланишини эълон қилди.

Ҳар йили ушбу куни БМТ бош қароргоҳидаги 1954 йилда Япония томонидан сосд1вға қилинган “Тинчлик бонги” чалинади. 116 кг оғирликдаги қўнғироқ БМТга Исроил томонидан ҳадя қилинган тош пойдеворга мустаҳкамланган.

Қайд этиш жоизки, дунёнинг турли бурчакларида тез-тез таҳликали вазиятлар содир бўлиб турган бир вақтда  юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурмоқда. Тинч, осойишта ҳаётда яшаш бахтидан масрур халқимиз қалбида доимо дориломон кунларга шукроналик ҳисси жўш уради.

Тинчликни севган давлатимиз томонидан ишлаб чиқилган  2017-2021 йиллар учун Ҳаракатлар стратегиясида ҳам тинчлик ва демократияга алоҳида эътибор берилган.

Суҳбат якунида “Тинчлик - улуғ неъмат” мавзусида ҳужжатли фильм намойиш этилди.


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100