янгиликлар
« Back
Фарғонада “Болалар китоби” III – Республика фестивали ўтказилди. 16.09.2017 15:35
2017 йил 16 сентябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги истироҳат боғида “Соғлом маънавий етук авлод – юрт келажаги!” шиори остида “Болалар китоби” III – Республика фестивали бўлиб ўтди.
Фестивалда турли ташкилот, муассасалар ходимлари, ўқувчи -ёшлар ва шаҳримиз меҳмонлари иштирок этдилар. Тадбирда мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг китобга қизиқишини ошириш, уларда мутолаа маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳам ушбу тадбирда қатнашди ва “Китоб ила очилур олам”, “Эртаклар яхшиликка етаклар” мавзуларида кўргазмалар ташкил этилди. Ёшлар ўртасида “Мен севган китоблар” мавзусида викторина ўтказилди. Викторинада болалар учун қизиқарли нашрлар асосида саволлар берилди. Тўғри жавоб берган болаларга совға тариқасида китоблар тақдим этилди.
Тадбир доирасида учрашувлар, интеллектуал викториналар ташкил этилди. Викториналар, ижодий танлов ғолибларига, фаол иштирокчиларга китоблар совға қилинди.
|