Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Инглиз тилига қизиқувчилар клубида “Фолга ишонасизми?” номли мунозара ўтказилди.  25.10.2017 12:18

2017 йил 24 октябрь  куни Инглиз тилига қизиқувчилар клубида  “Фолга ишонасизми?” номли мунозара zil_gadaniyeўтказилди. Мунозара аввалида клуб аъзолари фол ўзи нима, унинг қандай турлари мавжуд,  каби саволларга ойдинлик киритиб олдилар. Клуб фаоли Акбаржон Абдулҳамидов тадбир иштирокчиларига фол ҳақида қисқача маълумот бериб, тилимиздаги “фол” сўзи асли арабча бўлиб, “фаъл” шаклида қўлланиши, бунинг маъноси “хурсандчилик келтирувчи сўз ёки иш”, келажакда бўладиган нарсалардан хабар бериш деган маъноларни билдиришини айтиб ўтди.

Маҳмудова Гўзал халқимизда “фолга ишонма, фолсиз юрма” деган нақл борлиги,  ўзи фолга ишонмаслиги, аммо ҳаётда фоллар амалга ошганлигига кўп бор гувоҳ бўлганлиги сабабли ушбу нақлга амал қилишини айтиб ўтди. 
Тадбир жуда қизғин, баҳсларга бой ўтди ва фол ҳақида турли фикрлар билдирилди. Шу боис тадбир иштирокчилари ўртасида кичик сўров ўтказилди. Сўров натижаларига кўра, фолга ишонувчилар ва фолга ишонмайдиганлар сони бир хил бўлди, фолга ишонмайдиган, лекин қизиқиш учун фол очтирадиган сони озчиликни ташкил этди.

Тадбир сўнгида ҳамма бошловчининг “ Бизнинг ҳар қандай вазиятдан чиқиб кета олишимиз ўзимизга боғлиқ. Биз ўз тақдиримизнинг тўла ҳуқуқли эгаси ва уни ўз қўлимиз билан яратамиз. Ҳаётнинг гўзаллиги ҳам шундадир” – деган сўзларини маъқулладилар.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100