Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Аҳмад Фарғонийга таъзимда жаҳон” мавзусида тақдимот ўтказилди.  09.11.2017 17:10

 2017 йил 9 ноябрь куни ўлкашунослик секторида Аҳмад Фарғоний таваллудининг 1220 йиллигига бағишланган “Аҳмад Фарғонийга таъзимда жаҳон” номли тақдимот ўтказилди. Тадбирда таълим муассасалари ўқувчилари, талабалар ва сектор фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Тақдимотни ўлкашунослик сектори мудири С.Юсупова очиб,  юртдошимиз, улуғ бобокалонимиз, қомусий аллома Аҳмад Фарғоний ҳайкалининг очилиши, ҳар йили алломага бағишлаб тадбирлар ўтказиш анъанага айланганлиги ҳақида гапириб ўтди.

Секторнинг етакчи кутубхоначиси  Д.Қодирова буюк олимнинг ҳаёти ва илмий мероси ҳақида сўзлар экан, Фарғона бағрида дунёга келиб, Мағрибу – Машриқда “Алфраганус”, “Буюк ҳосиб” номлари билан шуҳрат қозонган забардаст олимнинг илмий-маънавий мероси беқиёслиги, у илм-фан билан амалиётнинг уйғунлигини исботлагани,  изланишлар ва аниқ далиллар асосида фалакиётни астрономия фани даражасига, мусулмон олами фанини жаҳон цивилизацияси даражасига кўтаргани, ой ва қуёш тутилишларини олдиндан ҳисоблаб чиқиш усулини ихтиро қилгани қалбларни буюк ифтихор туйғуси билан тўлдиришини таъкидлаб ўтди.

 Тадбир қатнашчилари учун олимнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти бўйича қизиқарли маълумотлар акс эттирилган слайдлар намойиш этилди.


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100