Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

10 - ноябрь Халқаро ёшлар куни муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.  13.11.2017 08:50

2017 йил 10 ноябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги АКМ да 10-ноябрь Халқаро ёшлар куни муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Тадбирларга мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари, олийгоҳ талабалари ва фаол китобхонлар таклиф этилди.  Очиқ эшиклар куни муносабати билан кутубхона ва кутубхонадан ташқарида қатор тадбирлар ўтказилди. Кун давомида  кутубхона фаолияти билан таништирувчи экскурсиялар, блиц викториналар, санъат асарлари кўргазмаси, суҳбат, адабиётлар тақдимоти каби тадбирлар ўтказилди.

Кутубхона биноси олдида ташкил этилган  “Китоб билан етуклик сари” номли акция ёрдамида Фарғона шаҳри аҳолисининг ўқишга бўлган қизиқишини орттириш  ва албатта, китобхонлар қизиқишини ўрганиш кўзда тутилди. Акция нафақат ёшларда  шу билан бирга катта ёшдаги китобхонларда ҳам қизиқиш уйғотди. Акция натижасига кўра  биринчи навбатда севги ва саргузаштлар ҳақидаги китоблар, иккинчи ўринда фантастика ва тарихий романлар ва кейинги ўринда жангу- жадаллар ҳақидаги китобларни ўқишни яхши кўришлари аниқланди.

акция4 акция1 акция

Яна бир акция “Келажакка китоб билан” деб номланиниб, Фарғона Политехника институтида бўлиб ўтди. Акциянинг асосий мақсади ёшлар ўқишига, китобга бўлган муносабатларини ўрганиш эди. Талабалар кутубхонамиз фаолияти ҳақида бир қатор маълумотларга эга бўлишларига қарамай, янги ташкил этилган хизматлар уларда катта қизиқиш уйғотди.

акция3 политех акция2

Абонемент секторида китобхонлар учун  янги адабиётлар кўргазмасининг тақдимоти ўтказилди. Кўргазмада 70 дан ортиқ адабиётлар тақдим этилиб,  сектор мудираси М. Мамадалиева нашрлар ҳақида қисқача маълумот берди. А. Нормуродов, Ч. Айтматов, Х. Тўхтабоев, В. Короленко каби адибларнинг асарлари ўз китобхонларини топди. Кун давомида 60 нусхадан ортиқ китоблар китобхонлар қўлига топширилди.

Маънавият ва маърифат секторида “Иқтидорли ёшлар  юрт таянчи” мавзусида  маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Сектор мудираси Ф. Альмухаметова  тадбирни очиб,  1945 йилнинг 29 октябрь – 10 ноябрь кунларида Лондонда бўлиб ўтган Халқаро Ёшлар Конференциясида Халқаро Демократик Ёшлар Федерацияси ташкил этилгани шарафига 10 ноябрь - Ёшлар куни деб эълон қилинганлиги, ушбу конференцияда 63 миллат ёшлари қатнашганликларини айтиб ўтди.

Ҳар йили ўз касбий  салоҳиятига эга ижодкор ёшлар ҳар бир кишини  хайратга солаётганлиги диққатга сазовор эканлиги, мамлакатимизда ёшларнинг маънавий ўсиши, уларнинг ёрқин истеъдодлари ривожланиши учун керакли шарт-шароитлар яратиб берилганлиги, “Зулфия” ва “Ниҳол” мукофотлари бу йўналишдаги биринчи қадам эканлиги  таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда Фарғона санъат коллежи “Дизайн” йўналиши ўқувчилари - ёш рассомлар томонидан ишланган суратлар кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмадан 3 курс ўқувчиси Х. Давлатовнинг “Адрас тўқувчи”, “Қишлоқ ҳаёти”, “Олтин куз”, 1 курс ўқувчилари У. Ҳошимовнинг  “Орзулар кемаси”, “Табиат манзараси”, А. Ахмедованинг “Соҳилдаги уй”, М. Юсупованинг  “Нодирабегим”, С.  Мирзаакбаровнинг  “Фарғона Санъат саройи” каби асарлари жой олган.

Кутубхона бўйлаб экскурсия давомида биринчи бор ташриф буюрган мактаб ва лицей ўқувчилари зўр қизиқиш билан кутубхонамиз тарихи, ҳозирги кундаги эришган ютуқлар, тақдим этиладиган хизматлар билан танишдилар. Кутубхонанинг ўлкашунослик  музейида бўлиб ўтган суҳбатдан эса жуда кўп керакли маълумотлар олдилар.
си1  си2 си


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100