Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Междуречие” альманахининг тақдимоти  13.11.2017 10:23

2017 йил 11 ноябрь куни тадбирлар залида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси қошидаги ёш муаллифлар ижодий семинарининг “Междуречие” альманахи тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Альманах муаллифлари, Фарғона шаҳар Славянлар маркази вакиллари, “Ферганская правда” газетасининг мудиректорҳаррири, “Хорижий тиллар клуби” ҳамда “Саломатлик” клубининг аъзолари, кутубхонанинг доимий китобхонлари, китобсеварлар қатнашдилар.

АКМ директори Ш.Аслонов табрик сўзида Тошкентдан келган ёш шоир ва ёзувчилар фаолияти билан яқиндан танишиш имконияти учун миннатдорчилик билдирди. Шу билан бирга, АКМ ўз фаолияти давомида китобни тарғиб қилиш ва мутолаага алоҳида эътибор қаратаётганлиги, ёзувчилар ва шоирлар билан учрашувлар, китоб ва китоб мутолаасини тарғиб қилишга йўналтирилган акциялар ташкил этилаётганлигини таъкидлади.

Вика ОсадченкAshampoo_Snap_2017.11.16_11h35m49s_001_о ўз ҳамкасбларини таништирар экан, 2017 йилда нашр этилган ёш муаллифлар Ижодий семинари қатнашчиларининг энг сара асарларини ўз ичига олган “Междуречие” альманахи ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, у ўзининг “Ноябрь” деб номланган шеърлар тўпламини тақдим этди. Ҳар икки нашр ҳам кутубхонага совға қилинди.

Тадбир давомида Тошкентдан ташриф буюрган ёш шоир ва ёзувчиларнинг шеърлари, қўшиқлари ва насрий асарлари янгради. Йиғилганлар уларнинг чиқишларини ҳаяжон ва олқишлар билан қабул қилдилар. Вика Ashampoo_Snap_2017.11.16_11h59m26s_002_Осадченко, Наталья Белоедова, Олеся Цой, Фарҳод Юнусов, Марат Байзаков  ва Муртас Кажгалеевлар севги ва ҳаёт ҳақида кулгили ва қайғули шеърлар ижро этдилар. Фарҳод Юнусов ўзи яратган қўшиқларни гитара жўрлигида куйлади ва томошабинларнинг жўшқин олқишларига сазовор бўлди.  

Тадбирда нафақат Тошкентлик меҳмонлар балки “Ферганская правда” газетаси муҳаррири Гулбаҳор Саидғаниева, кутубхонанинг доимий китобхони Марғилон педагогика коллежи ўқитувчиси Пирматов Дамин Домлаевич, Фарғона шаҳар Славянлар маркази вакили ўз ижодларидан намуналар ўқиб бердилар.


 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу instagram gif                                                                                                                                         ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу facebook gif                                                                                                                                          ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100