Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Адабиёт оламига саёҳат” мавзусида навбатдаги маънавият соати ўтказилди.  29.11.2017 13:27

2017 йил 29 ноябрь куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун “Адабиёт оламига саёҳат” мавзусида навбатдаги маънавият соати ўтказилди. Тадбирда Фридрих Шиллернинг “Қароқчилар” асари муҳокама қилинди.

шиллерНемис шоири, драматург, тарихчи, санъат назариётчиси Иоганн Кристоф Фридрих Шиллер 1759 йил 11 октябрда Германиянинг Марбах шаҳрида таваллуд топди. Немис мумтоз адабиётининг асосчиларидан бири. Людвигсбургдаги лотин мактабини тугатгач, ҳарбий мактаб (академия)нинг ҳуқуқ ва тиббиёт бўлимларида ўқиган. Академиядаги маслақдош дўстлари билан бирга “мухолиф поэтик клуб” тузган.  Шиллернинг ўзаро инсоний муносабатлардаги нафрат ва ғаразгўйликни тасвирловчи “Қароқчилар” (1781) сингари дастлабки асарлари шу клубда муҳокама этилган. Мазкур трагедияда услубий ҳар хиллик (шекспирона трагизм, барокко санъатига хос истиоравийлик, Руссо асарларига хос нотиқлик)ка йўл қўйилган бўлсада, у немис драматургиясида сиёсий йўналишга эга бўлган янги лирик драма жанрини бошлаб берган.

Йиғма электрон каталог сектори мудири Д. Мирзалиев “Қароқчилар”  асарининг қисқача мазмунини сўзлаб берди. чдух
“Қароқчилар” Шиллернинг илк драмаси бўлиб, уни академиянинг сўнги курсида таҳсил олаётган даврида бошлаб, 1781 йилда ёзилиб тугаллаган. Драма “бўрон ва ҳужум” ғоялари руҳида ёзилган бўлиб, унда исёнкорлик ва антифеодал характер ёрқин ифодаланган. Унинг “Золимларга ўлим” деб битилган эпиграфи асар ғоявий йўналишини акс эттиради. Асар бош қаҳрамони жасоратли исёнкор Карл Моор бутун жамиятга очиқ уруш эълон қилган қаҳрамон сифатида гавдаланади. Қароқчилар тўдасига бошчилик қилган Карл Моор золимлар учун даҳшат уруғини сепувчи тўда тепасида туриб, Богем ўрмонига кетади. Унинг ниятлари олижаноб, у қароқчиликни социал ноҳақликка қарши кураш усули деб билади. Шиллер ўз қаҳрамонлари номида князлар ва уларнинг вазирларига қарши ғазабли сўзлар айтади. 

Лекин К. Моорнинг аниқ сиёсий дастури бўлмаган, инсониятнинг адолатли, ижтимоий тузум ҳақидаги тасаввурлари ўта мавҳум. Қаҳрамон позициясидаги бу ожизлик Германиянинг ўша пайтдаги сиёсий қолоқлиги билан изоҳланади. 


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100