Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Француз ёзувчиси Стендалнинг “Қизил ва қора” асари муҳокамаси  06.12.2017 10:05

2017 йил 6 декабрь  куни адабиёт ихлосмандлари учун Эркин Воҳидов номидаги адабиёт клубининг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди.Тадбирда Стендалнинг  “Қизил  ва Қора ” асари муҳокама қилинди.

Француз ёзувчиси Стендаль  1783йил 23 январда Гренобль шаҳрида адвокат оиласида туғилган. Унинг асл исм-шарифи Анри Мари Бейль. 1799 йилда ҳарбий вазирлик хизматига кириб, Наполеон I армиясида хизматда бўлган. Сўнг Италияга келиб, Ж. Байрон билан танишган. Итальян романтикларининг “Conciliatore” (“Яраштирувчи”) журнали билан ҳамкорлик қилган. 1815 йилдан бошлаб Стендалнинг дастлабки асарлари эълон қилина бошлаган. 1821 йилда Парижга қайтиб, мақолалар ёзади, романтизм ҳақидаги мунозараларга киришади ва публицистик рисолалар эълон қилади. Стендаль ижоди 18—19-асрларнинг туташ нуқтасида бошланганига қарамай, у империя ҳалокатга учрагунга қадар ҳаваскор ёзувчи даражасидан юқори кўтарилмади. Стендаль “Арманс” романида шу принципларга амал қилишга уринган бўлсада, бу принциплар ёзувчининг шоҳ асари — “Қизил ва қора” романида ўзининг мукаммал  ифодасини  топган.
Стендаль ижоди француз адабиётининг кейинги тараққиётига катта таъсир кўрсатди ва жаҳон миқёсида шуҳрат қозонди. Стендалнинг тасвирлаш махорати, жамият ҳаётини бадиий таҳлил қилиш санъати романдан романга ўсиб борди. Стендаль адабиётшунослик, санъат тарихи, фалсафа ва психология масалаларига оид асарлар ҳам яратган. Унинг асосий асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Электрон ўқув зали сектори ходими О. Абдуллаева ёзувчи Стендалнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида қисқача маълумот берди. “Қизил ва қора” романининг қисқача сюжети ҳақида гап кетганда, асар ҳақли равишда дунё адабиёти дурдоналари қаторидан ўрин олганлиги, роман қаҳрамони Жюльен билан де Реналь хоним ўртасидаги муҳаббат шу қадар табиий ҳамда тиниқ тасвирланганлигидан китобхон беихтиёр равишда уларнинг мусаффо туйғуларига мафтун бўлиб қолиши, асарда яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва разиллик ўртасидаги кураш зўр куч билан тасвирлаб берилгани, унинг  “Қизил ва қора” деб номланишининг боиси ҳам ана шунда эканлиги айтиб ўтилди.

Роман юзасидан берилган саволларга О. Абдуллаева жавоб берди ва йиғилганларга Стендалнинг “Қизил ва қора” романи асосида тайёрланган эслатма тақдим этилди.

20171206_08111920171206_081134


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100