Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

Иоганн Вольфганг Гётенинг “Ёш Вертернинг изтироблари” асари муҳокама қилинди.  07.12.2017 15:17

2017 йил 7 декабрь  куни Эркин Воҳидов номидаги адабиёт клубининг навбатдаги машғулотида Гётенинг “Ёш Вертернинг изтироблари” асари муҳокама қилинди.

Немис ёзувчиси Гёте 1749 йил 28 августда Франкфурт-Майн шаҳрида амалдор оиласида дунёга келади. Ёш Гёте лотин, юнон, француз, итальян, инглиз тилларини мукаммал ўрганади. Ўн олти ёшга тўлганда отасининг истаги билан Лейпциг университетининг ҳуқуқшунослик факультетига ўқишга киради. Университетдаги машғулотларда зерикар, дарсдан кўра антик дунё маданиятининг билимдони Эрнести ёки бошқа адабий намояндалар суҳбатида бўлишни афзал кўрарди.

Унинг ижодий фаолияти жуда эрта бошланди. Гётедаги фалсафий мушоҳада, фикрий теранлик унинг лирикасида кишини лол қолдириш даражасида бўлади. Шоир ўқувчини табиат қўйнига етаклаб киради, ундан завқланишга, илҳом олишга ундайди.

Гёте прозада ҳам шуҳрат қозонди. Унинг 1774 йилда ёзилган “Ёш Вертернинг изтироблари” номли сентиментал романи ёзувчи шуҳратини жаҳонга ёйган илк насрий асардир.

Электрон ўқув зали сектор мудири Н. Саломов йиғилганларни Гётенинг “Ёш Вертернинг изтироблари” романининг қисқача мазмуни билан таништирди.

Роман психологик ва социал характерга эга бўлиб, Вертер кечинмалари оддий бир тасодиф ёки соф индивидуал кечинма сифатида эмас, балки ижтимоий шарт-шароитлар келтириб чиқарган фожеа тарзида кўрсатилган.

 Асар юзасидан берилган саволларга Н. Саломов жавоб берди.


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100