Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Михаил Юрьевич Лермонтовнинг “Замонамиз қаҳрамонлари” романи, Эрнест Хемингуэйнинг “Чол ва Денгиз” қиссаси муҳокама қилинди.  14.12.2017 09:25

2017 йил 13 декабрь куни “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Машғулотда Михаил Юрьевич Лермонтовнинг “Замонамиз қаҳрамонлари” романи ҳамда Эрнест Хемингуэйнинг  “Чол ва Денгиз” қиссаси муҳокама қилинди.

Рус ёзувчиси, шоири, драматурги ва мусаввири Михаил Лермонтов Россиянинг Пенза губерняси Тархан қишлоғида дунёга келган. Дастлабки шеърлари “Черкеслар” (1828) ва “Кавказ асири” (1929) достонлари пансионда таҳсил олаётганида ёзилган. Пансиондаги 2 йиллик таҳсилдан сўнг 1830 йилда университетнинг маънавий-сиёсий бўлимига ўқишга киради. Лермонтов талабалик йилларида қатор лирик шеърлар, достон ва драмалар ёзган. 1832 йилда Петербургга бориб, гвардия подпрапоршчиклари ва кавалерия юнкерлари мактабига ўқишга киради. Мазкур мактабни тугатгач, Лермонтов Царское Селода жойлашган гусарлар полкига юборилади. 1837 йилда А.С. Пушкиннинг фожиали ўлимига бағишлаб “Шоирнинг ўлимига” шеърини ёзади. Лермонтов бу шеърда шоирнинг ўлимида айбдор саналган ҳукмрон кучларни кескин қоралагани учун Кавказга сургун қилинган.

Кавказ табиати ва элатлар фольклорига меҳр қўйган шоир шу ерда “Ошиқ Ғариб” шарқ эртаги, “Замонамиз қаҳрамони” (1840) романи ва кўплаб рангтасвир асарларини яратди.

“Замонамиз қаҳрамонлари” романи ҳақида АКМ хизмат кўрсатиш бўлими мудири  М. Шакирова гапириб берди. Романнинг қаҳрамонлари Печерин, Белла, Максим Максимович кечинмалари,  вужудга келган ҳодисалар натижасида Белланинг отаси, Белла ва укасининг фожиали ўлими моҳирлик билан тасвирланган.

Кутубхона ҳужжтларини каталоглаштириш бўлими ходими Д. Дадажонова Эрнест Хемингуэйнинг  “Чол ва Денгиз” қиссаси ҳақида қисқача гапириб берди.

Дунё миқёсидаги машҳур адиб, “Нобел” мукофоти совриндори  америкалик ёзувчи Эрнест Хемингуэй 1899 йилнинг 21 июлида Чикаго шаҳри яқинидаги Ок-Паркда  таваллуд топган. 1917 йилдан Канзас-Ситида журналист-репортер сифатида иш бошлаган. Дастлабки ҳикоялар китоби “Бизнинг замонда” 1924 йилда чоп этилган.  Хемингуэй асарларида дастлабки журналистик кузатув ўрнини таҳлилий, қиёсий мулоҳаза ва мушоҳадалар эгаллайди.

  1952 йилда ёзилган “Чол ва Денгиз” қиссаси ёзувчига катта шуҳрат келтирди. Асарни ўзбек тилига Иброхим Ғофуров таржима килган.

Ушбу китобда инсоннинг матонатлилиги, сабрлилиги, олдига кўйган мақсадга эриша олиши кўрсатилган. Асосий қақрамон Сантияго исмли чолни денгизга кўйган меҳри, ёлғизликда ҳам ўзига  таскин бериб, мақсадига эриша олишини кўриш мумкин. Қиссада инсоннинг улуғлиги, оқиллиги ўзгача талқинда акс топган.

Машғулот қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100