Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Йилнинг энг яхши китобхони” форуми бўлиб ўтди.   22.12.2017 10:15

     2017 йил 21 декабрь куни АКМнинг тадбирлар залида “Йилнинг энг яхши китобхони” форуми бўлиб ўтди.  Тадбир Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,  Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,  Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят Кенгашлари, Фарғона вилояти ҳокимлигининг "Ферганская правда" нашри,  Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси, Фарғона вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси,  "Фарғона китоб олами" масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида ўтказилди. Тадбирда ҳамкор ташкилотлар вакиллари, шоир-ёзувчилар, олимлар, талаба-ёшлар, ўқувчилар, кенг жамоатчилик вакиллари, доимий китобхонлар иштирок этди. 

    Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори китобхонлик ва ўқиш маданиятини ошириш борасида муҳим аҳамият касб этмоқда. Форум аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш, ўқиш маданияти ва мутолаа кўникмасини юксалтириш, кутубхонанинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, тенгдошларига намуна бўлаётган китобхонларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилди.

   Вилоят ҳокими ўринбосари И. Носиров юртимизда халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, бугунги форум бу борада амалга оширилаётган ишларнинг  яна бир мисоли эканлигини таъкидлади.

  Тадбирда сўзга чиққанлар ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, ўқиш маданиятини юксалтириш долзарб масалалардан бири эканлиги, бу борадаги ишларни амалга оширишда  кутубхонанинг  алоҳида ўрни борлигини айтиб ўтишди.

  Форумда “Кутубхонанинг китобсевари”, “Матбуот нашрлари ишқибози”, “Янги авлод китобхони”, “Энг фаол ва ташаббускор китобхон”, “Энг кичик китобхон” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланда ва  ҳамкор ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари, сертификат, мақтов ёрлиқлари ва китобхонлик чипталари билан тақдирланди. (Рўйхатни бу ерда кўриш мумкин)

  Фарғона шаҳар санъат коллежининг “Ниҳол” оркестри томонидан  ижро этилган ўзбек ва жаҳон классик асарлари тадбирга янада файз бағишлади.

 


 

                                                                  8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100