Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

Э. Воҳидов таваллудининг 81 йиллигига бағишланган “Халқимизнинг улуғ шоири” мавзусида адабий кеча бўлиб ўтди  27.12.2017 15:34

2017 йил 27 декабрь куни абонемент сектори томонидан Қувасой Педагогика ва иқтисодиёт коллежида  Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов  таваллудининг 81  йиллигига бағишланган  “Халқимизнинг улуғ шоири” мавзусида адабий кеча бўлиб ўтди. Тадбирда коллеж АРМ  ходимлари ва ўқувчилар қатнашдилар.

Тадбирда коллежнинг  Кутубхонашунослик  йўналиши ўқитувчиси О.Қорабоева сўз олиб, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодий фаолияти, унинг ёзган асарлари  ҳақида сўзлаб берди.

 Эркин Воҳидов ҳар бир шеърида ўзлигини  намоён қила олган. Шу нуқтаи назардан шоирнинг қайси бир шеъри ёки достонини ўқиманг унда ижодкор ўз халқининг, миллатининг фидойи фарзанди эканлиги яққол билиниб туради. Шоир сифатида Эркин Вохидов ўз ижодининг илк бусағасидаёқ  “Юракда қайнаб турган сўз бўлмаса қўлга қалам олмас”ликка қасам ичган ва ана шунга содиқ қолиб ижод қилди. Буни шоирнинг ўтган ярим аср мобайнида яратган ҳар бир асари исботлаб турибди.

Тадбир давомида Эркин Воҳидов ижодидан коллеж ўқувчилари томонидан тайёрланган шеърлари янгради.

Тадбир учун  абонемент сектори  томонидан “Халқимизнинг улуғ шоири” номли  китоб қўргазмаси ташкил қилиниб, кўргазмадаги адабиётлар шарҳи берилди.

Халқимизнинг ардоқли фарзанди, беназир шоири Эркин Воҳидов  элига, тилига  муҳаббати, севгиси, сезгиси баланд ижодкор эди. Шоирнинг элига бўлган муҳаббати унинг дастлабки кичик ҳажмдаги шеърларидан тортиб, катта- катта достон ва драмаларида ҳам яққол намоён бўлади.  


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100