Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Россия Давлат Кутубхонасининг (РДК) диссертациялар электрон кутубхонасидан фойдаланиш  28.12.2017 15:53

Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази  Россия Давлат кутубхонаси (РДК) билан “Россия давлат кутубхонасининг диссертациялар электрон кутубхонаси” тўлиқ матнли диссертациялар базасидан фойдаланиш бўйича шартнома тузди.

 Россия давлат кутубхонасида барча мутахассисликлар бўйича Россияда ҳимоя қилинган диссертацияларнинг асл нусхаси сақланади. Ҳозирги кунда РДК Диссертациялар электрон кутубхонасида 580 000 диссертация ва авторефератларнингтўлиқ матнлари сақланади.

Аҳмад Фарғоний номидаги АКМнинг барча китобхонлари  Электрон ўқув зали секторида  РДК виртуал китобхони сифатида рўйхатдан ўтиб, Россия давлат кутубхонасининг виртуал китобхони бўлиши мумкин.

.Рўйхатдан ўтган китобхонлар учун Электрон ўқув зали секторида  доимий IP –манзилли, интернет тармоғига уланган шахсий компьютерлар билан жиҳозланган виртуал китобхонлар иш ўринлари тақдим этилади.

Ўқитувчилар, магистрлар, талабалар ва барча қизиқувчилар учун ушбу диссертацияларни электрон шаклда кўриш имкони туғилди. Тўлиқ маълумот олиш учун Электрон ўқув зали секторига (2 қават) ёки сектор мудири Наврўз Саломовга телефон орқали мурожаат қилиш мумкин.

Тел: (+998 73) 244-07-91


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100