Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Қай бири муҳим: қонун ёки анъаналар?”  07.01.2018 10:12

2018йил 6 январь куни Хорижий адабиётлар ўқув залида инглиз тилига қизиқувчилар клуби аъзолари  иштирокида “Қай бири муҳим: қонун ёки анъаналар?” мавзусида мунозара бўлиб ўтди.

зилМунозарани клуб лидерларидан бири Давлатбек  Мирзаев олиб борди. Клубнинг доимий аъзоси Гўзал Исроилова ўз чиқишида:“Француз ёзувчиси Ж. Жубернинг  “Энг яхши қонунлар анъаналардан туғилади”, деган фикрига тўлиқ қўшиламан. Чунки ҳар бир давлатнинг қонунлари ўша ердаги халқнинг, миллатнинг урф-одат ва анъаналаридан келиб чиққан ҳолда яратилиши керак деб ўйлайман,”- деди.

Бобур  Сирожиддинов эса бу фикрга қўшилмаслигини,  қонунлар ва анъаналар доим ҳам ўзаро мутаносиб бўлмаслигини, халқ орасидаги баъзи анъана ва урф-одатлар ҳозирги замонавий ҳаётдаги қонунларга тўғри келмаслигини таъкидлаб ўтди.

Ушбу мавзу ёшларда  жуда катта қизиқиш уйғотди ва мунозара қизғин баҳсларга бой бўлди. Ҳар бир қатнашчи мавзу бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини ишончли далиллар асосида баён этдилар.

Тадбир якунида халқимизнинг анъана ва удумлари жуда ҳам бой ва чуқур илдизга эга бўлиб, улар халқ маънавиятини белгилаб беради, қонунлар эса халққа хизмат қилади, деган умумий фикрга келдилар.


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100