Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

Сулаймон ўғли Муҳаммад Фузулий "Девон"  10.01.2018 09:00

2018 йил 10 январь  куни “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Тадбирда Сулаймон ўғли Муҳаммад Фузулийнинг “Девон” и муҳокама қилинди.

Фузулий XV аср охирида Ироқ мамлакатининг Карбало шаҳрида зиёли хонадонда дунёга келган, исломий маърифат руҳида камол топган, XVI асрда ижод қилиб, шеър рутбасига эришган соҳиби девондир. У маъно оламининг дарғаларидан биридир. Шоир ижодига, айниқса, Лутфий билан Навоий кучли таъсир кўрсатган. Фузулий девон тузиб, уни «Муҳаббатнома», «Фарзанди дилбанд» деб таърифлаган. Шоир ишқий лирикасида инсоннинг маънавий олами, жўшқин ҳис-туйғулар туғёни, олижаноблик билан жаҳолат, очкўзлик ўртасидаги кураш, инсонга самимий, юксак муҳаббат билан боғлиқ ботиний кечинмалар акс эттирилган. Фузулий поэтик меросининг асосий қисмини ғазал ва қасидалар ташкил этади. Фузулий ўзидан кейинги барча туркийтилли шоирлар, жумладан, ўзбек шоирларига ҳам кучли таъсир кўрсатган. Фузулийнинг озарбайжонча девони ўзбек халқи орасида 18—19-асрлардаёқ кенг тарқалган ва бир неча бор ўзбек тилида нашр қилинган.

АКМ директори Ш.Аслонов Фузулийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида клуб иштирокчиларига маълумот бериш билан бирга, Девондаги баъзи ғазалларни шарҳлаб берди.

Жумладан:

Манда Мажнундан фузун ошиқлиқ истеъдоди вор,
Ошиқи содиқ манам, Мажнуннинг анжақ оди вор.  – ғазалида,

“Менда Мажнуннинг ишқидан ортиқ ошиқлик истеъдоди – қобилияти бор. Ҳақиқий ошиқ менман, Мажнун фақат ошиқ деб ном чиқарган, холос”, дейди шоир.

Ш.Аслонов клуб иштирокчиларига Фузулийнинг ижоди билан яқиндан танишишни тавсия қилди.

фыавфыавыфавыфаыфваывфааываываываыв


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100