Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

"Ватан химоячилари - бизнинг химоячимиз"  12.01.2018 14:03

Маънавият ва маърифат секторида 2018 йилнинг 12 январь куни Ватан химоячилари кунига бағишланган адабиётлар шарҳи ўтказилди. Тадбирда 18 нафар талабалар, ўқувчилар, абитуриентлар ва секторнинг фаол китобхонлари қатнашдилар. Адабиётлар шарҳини сектор мудири  Ф. Альмухаметова ўз сўзида ватан химоячиларини табриклаш билан бошлади. Шунингдек 2018 йил 9 январ куни Ўзбекистон Республикасининг “Ҳарбий доктринаси тўғрисида"ги Қонун қабул қилинганлигини ҳам таъқидлаб, ушбу Мудофаа доктринаси ҳарбий соҳада Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигини таъминлашга доир принциплар ва ёндашувларни белгилашини ва мудофаа хусусиятига эгалигини тасдиқлашини айтди.                             

Сўнгра Ф. Альмухаметова секторда ташкил этилган “Таянчимиз, суянчимиз ва қалқонимиз” деб номланган адабиётлар кўргазмаси бўйича шарҳ берди. Кўргазма Шахобиддин Муҳаммад ан-Насабиянинг «Султон Жалолиддин Мангуберди, «Ватан тарихи», «Тимур тузуклари», «Амир Тимур – фахримиз, ғуруримиз” ва спортга оид «Миллий кураш», «Дзюдо-кураши» китобларидан ташкил этилган. Ундан ташқари, фойдаланувчиларга “Ўзбекистон ҳарбий санъати тарихи” деб номланган қизиқарли китоб ҳам тавсия этилди. Китобда Ўзбекистон ва Ўрта Осиённинг қадимги даврлардан Х!Х асргача бўлган ҳарбий тарихи билан боғлик, асосий воқеалар акс эттирилган. Хужум ва мудофаа куроллари, истеҳкомлар, турли тарихий даврлардаги ҳарбий стратегия ва тактика хусусиятлари, уларнинг эволюцияси тўгрисида маълумотлар келтирилган. Шунингдек, ўзбек халқининг ўз ватани озодлиги ҳамда мустақиллиги учун курашига алоҳида эътибор берилган. Китобни тайёрлашда қадимги юнон, ўрта асрлар муаллифларининг, шунигдек, янги ва энг янги давр тарихчилари ҳамда муаллифларининг асарларидан фойдаланилган.

20180110_14085520180110_140752


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100