Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

Лев Николаевич Толстойнинг “Тирилиш” романи муҳокама қилинди  22.12.2017 09:38

2017 йил 22 декабрь куни  “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Тадбирда Лев Николаевич Толстойнинг “Тирилиш”  романи муҳокама қилинди.

Буюк рус ёзувчиси Лев Николаевич Толстой 1828 йилда Тула губерняси Ясная Поляна қишлоғида Россиядаги қадимий дворянлар сулоласида туғилган. 1844-47 йилларда  Қозон университетининг араб-турк ва ҳуқуқшунослик факультетларида ўқиган. 1851-53 йилларда Кавказда бўлиб, жангларда иштирок этган.  Ёзувчининг энг машҳур асарларидан “Уруш ва тинчлик”, “Анна Каренина”, “Иқрорнома” асарлари ҳозирда ўзбек тилига таржима қилиниб, китобхонлар томонидан зўр қизиқиш билан ўқилмоқда.

Лев Николаевич Толстой ўз кундаликларининг бирида―Менинг асарларимни меҳнаткаш халқим ўқий оладиган замон келишини орзу қиламан, – деб ёзган эди. Ўша замонлар келди. Толстой асарлари йил сайин қайта-қайта нашр этилмоқда.

Абонемент сектори мудири М.Мамадалиева  “Тирилиш” асарининг  қисқача сюжетини гапириб берди.  Ёзувчи 70 ёшида - 1889 – 1899 йилларда машҳур асарларидан бири―"Тирилиш" романини ёзиб тугаллаган. Л.Толстойнинг дунёқарашида тобора кучайиб бораётган зиддиятлар “Тирилиш” романида ўз аксини топди. Ҳаётда бўлиб ўтган оддий воқеа – бир суд жараёни асосида яратилган. Бу асарда  ёзувчи ижтимоий адолатсизликка асосланган жамиятнинг ички, маънавий асосларини очиб ташлайди. Мазкур асардаги кишилар тақдири билан воқеаларнинг ўзаро чамбарчас боғлиқлиги ҳақида ёзилган асардир.

Асар юзасидан берилган саволларга М.Мамадалиева жавоб берди


 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу instagram gif                                                                                                                                         ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу facebook gif                                                                                                                                          ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100