Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Адабиёт оламига саёҳат” мавзусида навбатдаги маънавият соати ўтказилди.  30.11.2017 16:27

2017 йил 30 ноябрь куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун “Адабиёт оламига саёҳат” мавзусида навбатдаги маънавият соати ўтказилди. Тадбирда Нодар Владимирович Думбадзенинг “Эллада” (“Ҳелладос”) ҳикояси муҳокама қилинди.

Атоқли грузин ёзувчиси Нодар Думбадзе 1928 йилда Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дунёга келган. Ёзувчининг кўпгина асарларида иккинчи жаҳон уруши йилларидаги грузин қишлоқларидаги машаққатли ҳаёт манзаралари бир-бирига ўхшамайдиган тақдир эгалари образида ёрқин акс эттирилган. Нодар Думбадзенинг асарларида одамийлик, оқибат, виждон, ҳаёт талаб этадиган фидоийлик каби тушунчалар биринчи ўринда туради. Унинг “Нишонга тегмаган ўқлар”(“Кукарача”), “Абадият қонуни”, “Қўрқманг , онагинам”, “Оқ байроқлар”, “Эллада” (“Ҳелладос”) каби асарлари аллақачон китобхонларнинг кўнгил мулкига айланган.

Илмий услубият бўлими етакчи кутубхоначиси  Л.Батирова “Эллада” асарининг қисқача мазмунини сўзлаб берди.

Асар қишлоқдаги барча болаларга муштумзўр Янгули ҳукмронлик қиладиган  Чалбаш дарёси бўйидаги Венециан кўчасига Жамолнинг келиши билан бошланади. Ўқувчида дастлаб тарбиясиз, безори сифат таассурот қолдирадиган Янгули ўзи билиб-билмасдан гўё Ватан ҳимоясига киришгандай эди! Бу эса муаллифнинг таъбири билан айтканда “на бир-бирига ғаним, на яқин дўст” бўла олмаган икки ўспириннинг мурғак тасаввурида, қалбида бошланган яшаш ва Ватан учун бўлган ўзига хос курашнинг бошланиши эди. Дарҳақиқат, Янгулининг қалбида ота-бобоси туғилган Гретция эмас, балки ўзи ўсиб улғайган Сухуми Ватан тимсолида эди. Оқибатда у ўзини бу Ватани учун, Жамолдан қизғониб аёвсиз муштлашган Сухумиси учун қурбон қилади.

Асар юзасидан берилган саволларга Л.Батирова жавоб берди.


 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу instagram gif                                                                                                                                         ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу facebook gif                                                                                                                                          ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100