Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

Франсуа Рабленинг “Гаргантюа ва Пантагрюэль” асари муҳокама қилинди.  13.09.2017 16:38

2017 йилнинг 13 сентябрь куни “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулотида Франсуа Рабленинг “Гаргантюа ва Пантагрюэль” асари муҳокама қилинди.

     Жаҳон адабиётининг буюк намояндаси Франсуа Рабле 1494 йилда Турень Шинон шаҳрида туғилган ва 1553 йилда Парижда вафот этган.

     Ёшлигида монах бўлиб, 1527 йили монастирни тарк этган ва ҳуқуқ, топография, археология, тиббиётни ўрганган. Шу соҳалар бўйича бир қанча илмий асарлар яратган. 1537 йилда тиббиёт доктори бўлган. Ф.Рабле 5 қисмдан иборат дунёга машҳур асари “Гаргантюа ва Пантагрюэль” романининг 4 қисмини 1533-53 йилларда ёзиб нашр эттирган. Асарнинг 5 қисми эса Ф.Рабледан қолган материаллар асосида номаълум муаллиф томонидан 1564 йилда ёзиб тугатилган.

      Ф.Рабленинг бу романи Уйғониш даври француз маданиятининг ўша давр диний ва сиёсий ҳаётининг фалсафий, педагогик ва илмий тафаккурининг, ижтимоий ҳаёт ва маънавий интилишларнинг чинакам бадиий энциклопедияси ҳисобланади.  

     Асарда ёзувчи ҳаёлий мамлакат ва персонажларни, ўта муболағали воқеаларни тасвирлашда ҳазил, мазах, истеҳзо кабилардан фойдаланган.

     Ушбу асар билан Ўлкашунослик секторининг етакчи кутубхоначиси Қодирова Дилоромхон йиғилганларга Ўрта асрларда мунофиқликка қарши қарашларни, ўз даврининг идеалларини халқ оғзаки ижоди руҳидаги бўртирма, яъни девқомат одамлар образлари орқали ифодаланганлигини тушунтириб ўтди.

    Асар юзасидан берилган саволларга  Д.Қодирова жавоб берди.


 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу instagram gif                                                                                                                                         ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу facebook gif                                                                                                                                          ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100