Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Давлат мустақиллигининг асосчиси”  26.01.2018 12:32

2018 йил 26 январь куни умумий ўқув зали секторида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан “Давлат мустақиллигининг асосчиси” мавзусидаги кўргазмада тақдим этилган нашрлар шарҳи ўтказилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 27 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор имзоланди. Қарорда бир қатор вазифалар белгиланган бўлиб, кутубхоналар зиммасига аҳоли ўртасида Биринчи Президент асарларини ўрганишда ёрдам кўрсатиш, тарғиб қилиш масалалари қўйилди. Шу муносабат билан ташкил этилган кўргазмада И.Каримовнинг “Ислом Каримов – янги Ўзбекистон Президенти”, “Юксак маънавият – енгилмас куч”, “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”, “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” каби асарлари, шунингдек матбуот нашрларида чоп этилган мақолалари тақдим этилди.
Умумий ўқув зали секторининг кутубхоначиси Н.Мадарипова кўргазмадаги нашрлар шарҳини ўтказар экан, Биринчи Президентнинг 80 йиллигини нишонлаш арафасида чоп этилган ўзбек, рус, инглиз тилидаги асарлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Президент Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек: "Буюк Йўлбошчимиз ғоят оғир ва таҳликали вазиятда турли қийинчиликлар ва машаққатларга қарамасдан, тарихан қисқа давр мобайнида Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланиб бораётган замонавий демократик давлатга айлантирди".

photo_2018-01-26_11-48-56photo_2018-01-26_11-48-59


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100