Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Гўзал наволар соҳибаси”  22.02.2018 07:05

Бугун Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мажлислар залида мумтоз адабиётимизнинг йирик намояндаси, маърифатпарвар шоира Зебунисо бегим таваллудининг 375 йиллигига бағишланган “Гўзал наволар соҳибаси” номли адабий-бадиий кеча ўтказилди. Адабий-бадиий кеча АКМнинг ўлкашунослик сектори ва Ёзувчилар уюшмасининг Фарғона бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилди. Тадбирда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан 120 нафар шоир ва ёзувчилар, адабий тўгарак раҳбарлари, ёш ижодкорлар, талаба ва ўқувчилар қатнашдилар. Тадбирни ўлкашунослик секторининг етакчи кутубхоначиси Д.Қодирова олиб борди. Кеча Фарғона санъат коллежи ўқувчилари ижросида Зебунисо ғазалига басталанган “Самарқанд ушоғи” билан бошланди. Сўнг адабиётшунос олимлар Т.Носир ва Т.Рўзибоевлар сўзга чиқиб, Зебунисо бегим ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб бердилар. Т.Рўзибоев шоира ғазалига ёзган муҳаммасини ўқиб эшиттирди. Адабий тўгарак аъзолари, ижодкор ёшлар Зебунисо бегим ғазалларидан ўқиб бердилар. Тадбир ниҳоясида “Кўнгилли китоб севарлар” лойиҳаси раҳбари Н.Маннопова йиғилганлар ўртасида Зебунисо ҳаёти ва ижодига оид викторина ўтказди. Тўғри жавоб берган қатнашчиларга китоблар совға қилинди. Тадбирни якунлаш учун сўз АКМ директори Ш.Аслоновга берилди. У кеча қатнашчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди. Ёш ҳаваскор шоирларнинг ижодидан мамнун бўлиб, АКМда “Ёш ижодкорлар мушоираси”ни ўтказишни таклиф қилди. Бу таклиф барча тадбир қатнашчиларига маъқул бўлди.
Тадбирга “Гўзал наволар соҳибаси” номли китоб-кўргазмаси ташкил қилинди. Унда Зебунисо асарлари ва шоира ҳақида 15 та китоб ва матбуот мақолалари жой олди.

28168050_401404126953701_6535986604887731454_n28055841_401404140287033_7107742593514279727_n


 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу instagram gif                                                                                                                                         ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу facebook gif                                                                                                                                          ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100