Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

Танишинг – ўлкашунослик секторининг янги адабиётлари  02.03.2018 18:08

2018 йил 2 март куни АКМнинг ўлкашунослик секторида янги адабиётлар шарҳи ўтказилди. Тадбирда 65 нафар ўқувчилар, талабалар ва фаол китобхонлар қатнашдилар. Сектор мудири С. Юсупова китобхонларни фондга келган янги адабиётлар билан таништирди. У шарҳни ўлкамизга оид адабиётлар билан таништиришдан бошлади. “Фарғона водийси янги тадқиқотларда” деб номланган 2-республика илмий анжумани материалларида Фарғона водийси тарихи, археологияси, этногенези ва бугуни ҳақида сўз юритилган. “Фарғона” нашриётида чоп этилган “Фарғона” номли рисолада вилоятимиз ҳақида умумий маълумотлар, мустақиллик давридаги суратлар жой олган.

     Китобхонларимиз тарих фанига оид китобларга қизиқишлари катта. С.Юсупова ушбу соҳага оид қуйидаги КРкитобларни тавсия этди: А.Асқаровнинг “Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи”, Қ.Ражабов ва Б.Қандовларнинг уч қитобдан иборат “Жаҳон тарихидаги сулола ва давлатлар” нашри, Амир Темур ҳақида М.Али ва Т.Ҳайитнинг “Амир Темур қалбида чақнаган нур”, Ҳ.Содиқовнинг “Амир Темур салтанатида хавфсизлик хизмати” ва “Амир Темур ҳаётидаги ғаройиботлар” номли китоблардир. 2017 йилда Бобур ҳаёти ҳақида барча маълумотларни ўз ичига олган “Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси” нашр этилди.

     кр1Ўзбек адабиётини ривожлантиришда, дунёга танитишда фарғоналик адибларнинг ҳиссаси беқиёс. Устозлар ҳаётидан сўзловчи С.Сиёевнинг “Абдулла Қаҳҳорнинг алёр айтгани” китобида буюк сўз устаси А.Қаҳҳор ҳақида воқеалар берилган. “Дарди дунёга сиғмаган адиб” номли китобда Йўлдош Сулаймон ҳақида замондошларнинг хотиралари акс топган.

     Бадиий адабиёт ихлосмандлари учун Нодиранинг “Тушумда кўрсам эдим”, Амирийнинг “Қошингга тегузмагил қаламни”, Муқимийнинг “Лолазор айлаб келинг”, Ҳазинийнинг “Девон”и, М.Юсуфнинг “Қуёшга қараб оққан сув”, А.Обиджоннинг “Сайланма”си ва бошқа асарлар нашр этилди ва сектор фондини бойитди. Тадбир якунида С.Юсупова ушбу китоблар ўз ўқувчисини топишига  ишонч билдирди.


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100