Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

Ҳақиқатни излаган адиб  06.03.2018 05:47

Бугун Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мажлислар залида шоир, педагог, театр арбоби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг таваллуд куни муносабати билан “Ҳақиқатни излаган адиб” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Қўқон адабиёт музейи раҳбари, филология фанлари номзоди А.Турдиалиев, Қўқон давлат педагогика институти доценти, филология фанлари номзоди М.Сиддиқов, филология фанлари доктори А.Сабирдинов, “Ферганская правда” газетаси бош муҳаррири Г.Саидғаниева ҳамда талаба-ёшлар қатнашдилар. 
Тадбирни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Ш.Аслонов олиб борди. 
Анжуманда Ҳамзанинг ҳаёти ва асарларини ўрганишимиз, Ҳамза қолдирган адабий меросни ёшлар ўртасида тарғиб қилишимиз кераклиги айтиб ўтилди. Фарғона санъат коллежи ўқувчилари ижросида Ҳамза ғазаллари ижро этилди. Сўзга чиққан ижодкор-олимлар Ҳ.Ҳ.Ниёзий фидойи ва жонкуяр инсон, серқирра истеъдод соҳиби бўлганлиги, у шоир, ёзувчи, драматург, артист, созанда ва моҳир педагог сифатида фаолият юритганлиги ҳақида гапирдилар. Унинг асарлари бадиий жиҳатдан мукаммаллиги ва бу асарларни дунё тан олганлигига тўхтаб ўтдилар. Шунингдек, Ҳамза ҳақида эшитган қизиқ воқеаларни сўзлаб бердилар. 
Тадбирда ёшлар Ҳамза ҳақида маълумотга эга бўлишди ва маънавий озуқа олишди.

IMG_1608IMG_1615

IMG_1682IMG_1694


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100