Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Ассалом Наврўз” шиори остида “Балли қизлар” кўрик танлови  26.03.2018 16:24

2018 йил 18 март куни АКМ касаба уюшмаси ва хотин- қизлар қўмитаси ҳамкорлигида “Ассалом Наврўз” шиори остида “Балли қизлар” кўрик танлови ўтказилди. Кўрик танловга ўз мажбуриятларига маъсулият билан ёндошадиган, жамоат ишларида фаол иштирок этиб келаётган ёш оналардан беш нафари танлаб олинди.

  1. Ойгул Абдуллаева электрон ўқув зали ходими.
  2. Гулсанам Бобожонова библиография бўлими ходими.
  3. Отикахон Тошматова гардероб ходими.
  4. Лобархон Мадумарова ҳужжатларни комплектлаш бўлими.
  5. Дилноза Абдулахатова йиғма электрон каталог сектори ходими.

Кўрик танлов қатнашчилари бешта шарт асосида беллашдилар ва уларнинг чиқишларини Фарғона вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи У. Жабборов,  АКМ йиғма электрон каталог сектори мудири Д.Мирзалиев ва АКМ кутубхона ва ахборот ҳужжатларини каталоглаштириш ва ишлов бериш бўлими етакчи кутубхоначиси М.Жалоловлардан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб бордилар.

IMG_1791 дир2 жюри

1-шартда қатнашувчилар ўзларини таништириш билан бирга Наврўз байрами билан табриклашлари керак эди. Ҳамма қизларнинг чиқишлари қизиқарли чиқди, айниқса Дилноза Абдулахатованинг чиқиши ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди.

Қизларнинг сўз бойлиги, эслаш қобилиятлари ва қанчалик кўп мақол билишлари  2- шарт “Мақол айтиш” шартида баҳоланди. Бу шарт жудаям қизиқарли ва бахс-мунозараларга бой бўлди. Айниқса, Ойгул Абдуллаева ва Дилноза Абдулахатовалар ўртасидаги айтишув томошабинларнинг давомли олқишларига сазовор бўлди.

3-шарт “Китоб мутолааси” деб номланиб, ушбу шартда қатнашчиларга ҳакамлар томонидан тайёрлаб қўйилган бадиий асарлар номи ёзилган қоғозлардан тортиб, берилган асарнинг муаллифи,  қаҳрамонлари ва асарнинг асл моҳиятини тушунтириб беришлари керак эди. Бу шартда кизларнинг қанчалик кўп китоб ўқишлари баҳоланди.

Қатнашчиларнинг ўз фарзандларини қандай ухлатишларини баҳолаш учун, 4-шартда алла ёки эртак айтиб бериш маҳоратлари баҳоланди. Бу шартда Отика Тошматованинг ўзи тўқиган кулгили эртаги ҳаммани кулдирган бўлса, Лобар Мадумарованинг ширали ва майин куйлаган алласи томошабинлар кўзларига ёш келтирди, Дилноза Абдулахатованинг аллага берган таърифи ва унинг ижроси ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди.

Кўрик танловнинг охирги, яъни 5-шартида қизлар қай даражада пазанда аёл эканликларини кўрсатиб бердилар. Қизлар ўзлари пиширган пишириқлари билан бирга бир дона олмани юпқа ва тез, шу билан бирга пўстлоғини узмасдан арчиб беришлари керак эди. Қизларнинг бир-биридан пазанда ва чаққон эканликларини ҳакамлар ҳайъатининг ҳамма қизларга юқори баҳо қўйишларидан билиб олса бўлади.

кулинарный яблоки IMG_1811

Қизларнинг кўрик танловда тўплаган балларининг натижаларига кўра:

Абдуллаева Ойгул – “Билимдон аёл”
Лобар Мадумарова – “Қўли гул аёл”
Отика Тошматова – “Меҳрибон Она”
Гулсанам Бобожонова – “Пазанда аёл” ва энг юқори баллни қўлга киритиган
Дилноза Абдулахатова –“Баҳор маликаси” деб топилди.

Ҳакамлар ҳайъати раиси У.Жабборов ва АКМ директори Ш.Аслонов кўрик танлов қатнашчиларига фахрий ёрлиқ ва касаба уюшмаси томонидан тайёрланган эсдалик совғаларини топширдилар.

 IMG_1897  IMG_1886 участн


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100