Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

Буюк санъаткорлар устози  10.04.2018 13:18

2018 йилнинг 10 апрель куни Ўзбекистон халқ ҳофизи Болтабой Ражабов  таваллудининг 140 йиллигига скбағишлаб, ўлкашунослик секторида “Буюк санъаткорлар устози” номли ахборот дақиқаси ўтказилди. Тадбирда талаба - ўқувчилар ва китобхонлар қатнашдилар.Тадбирни ўлкашунослик секторининг етакчи кутубхоначиси Д.Кодирова олиб борди. У ҳофизнинг таржима ҳоли ҳақида гапириб, буюк санъаткорнинг ижодини ёритиб берувчи адабиётлар ва матбуот мақолалари билан таништирди.

 Ҳофиз ҳақида маълумот.

     Болтабой Ражабов 1878 йил 20 февралда Марғилон яқинидаги Шакар қишлоғида дунёга келди. 1939 йилда Ўзбекистон халқ ҳофизи ҳамда тиниқ ва майин овоз соҳиби эгаси деб тан олинди. Ашула йўлларини дастлаб бобоси Матҳолиқ ҳофиз, отаси Ражаббой, тоғаси Мақсуд ҳофизлардан, кейинчалик Ҳамроқул қори, Турғун сариқ, Холқора ота, Абу Баҳриддин каби устоз санъаткорлардан ўрганган. 1920-30 йилларда Фарғона водийсида катта ашула ижрочиси сифатида танилиб, мазкур жанр ривожига катта ҳисса қўшган ва талқинчилик мактабини яратган. 1939 йилда Фарғона, Андижон, Наманган, Қўқон шаҳарлари ва туманларида, катта Фарғона канали ва бошқа қурилишларда маданий хизмат қилган. Репертуаридаги 150 дан зиёд халқ қўшиқ, ялла ва ашулалари таъсирчан оҳангда, жозибали янграган. Айниқса, унинг “Келибман”, “Эй санам”, “Хайрул башар”, “Жудо қилма”, “Оҳ ким”, “Шояд”, “Бўстон”, “Бу гулшан” каби ашулалари халқ орасида машҳур бўлган. Маматбува ҳофиз, Ж. Султонов, М. Узоқов каби ҳофизларга устозлик қилган.

     Устоз ҳофиз 1960 йилнинг 17 мартида  Марғилон шаҳрида вафот этди.

Қўшимча манбалар: http://qalbsadosi.uz/boltaboy-rajabov

 


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100