Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Соғлом авлод – Ўзбекистон келажаги”  06.04.2018 08:07

Бугун Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг умумий ўқув зали секторида 7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан “Соғлом авлод – Ўзбекистон келажаги” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Фарғона санъат коллежи, Фарғона шаҳар 40-ИДУМ, доимий китобхонлар “Ўзтелеком” филиали ва АКМ ходимлари иштирок этдилар.
Учрашувга олий тоифали мутахассис-шифокорлар таклиф этилди.

30127822_422689651491815_8593032292162860807_n


Тадбирда ФШТЕИМФФ шифокор-реаниматор Отабек Йўлчиев сўзга чиқиб, шахсий ҳаётингизда, оилангизда ёки ишхонада рўй бериши мумкин бўлган турли бахтсиз ҳодисалар, тасодифий хасталиклар туфайли юзага келадиган ҳолатларда жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тушунчаси пайдо бўлиб, вазият олдида саросимага тушиб қолмасдан ўз ёрдамингизни қандай йўл-йўриқлар билан беришингиз кераклиги хақида тўхталиб ўтди. У йиғилганларга сунъий нафас бериш услубини амалиётда кўрсатиб берди. 
Кейинги сўз навбатини Фарғона вилояти 3-сонли оилавий поликлиникаси мутахассиси Ахаджон Сотволдиевга ҳамда “Уржуза” хусусий кўз клиникаси шифокори Маъмура Пўлатовага берилди. Улар ўз маърузаларида камқонлик ва йод танқислиги касалликлари ҳозирги кунда кенг тарқалган касалликлар рўйхатига кириши ва бу касалликлар гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, нотўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзига амал қилмаслик натижасида келиб чиқиши ҳақида аниқ фактлар билан сўзлаб бердилар.
Маърузачилар кўтарган барча масалалар тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди ва улар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилдилар.

29792300_422689471491833_2328233679139736496_n


Тадбир сўнгида АКМ директори Ш. Аслонов ёшлик – нафақат жўшқинлик даври, балки ҳаётда тўғри йўлни танлай билиш даври ҳам эканлигини таъкидлаб ўтди ва бугунги тадбир меҳмонларига миннатдорчилик билдирди.
Савол-жавоб жуда қизикарли давом этди. Кўрилган масалалар барча қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.
Тадбир учун “Соғлом авлод – Ўзбекистон келажаги” китоб кўргазмасида тиббиёт, соғлом турмуш тарзи мавзусидаги нашрлар тақдим этилди.


 

                                                                  8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100