Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

Ўзбек романчилигининг асосчиси  12.04.2018 10:23

2018 йилнинг 10 апрел куни абонемент сектори ходимлари ва Фарғона тумани Қишлоқ ҳўжалик ва хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи ҳамкорлигида Абдулла Қодирий  таваллудининг 124 йиллигига бағишланган,  “Ўзбек романчилигининг асосчиси” номли адабий-мусиқий кеча ўтказилди. Кечада  Фарғона давлат университети ўқитувчиси Рустамжон Умурзақов, Фарғона вилояти “Фарғона тамаддуни” газетаси  бош муҳаррири Муқаддасхон Шокирова, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят  ҳудудий бўлими вакили, шоира Наргиза Ортиқова,  АРМ  ходимлари ва 110  нафар коллеж талабалари қатнашдилар.

Тадбир давомида Фарғона давлат университети ўқитувчиси Р.Умурзоқов, “Фарғона тамаддуни” газетаси бош муҳаррири М.Шокирова ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Фарғона вилоят худудий бўлими вакили, шоира Н.Ортиқовалар сўзга чиқдилар. Шоира Наргиза Ортиқова ўз сўзида, А.Қодирий ёзиб қолдирган асарлари халқимизнинг онгини оширишга, тарихини тиклашга, ўзбекона аҳлоқ-одоблар ва расму удумларни авайлаб асрашга, нафосатини намоён этишга катта ҳисса қўшганлигини таъкидлаш билан бирга,  шу коллеж кутубхонасига 7 дона ўзи ёзган китобларидан совға қилдилар.

Тадбир давомида коллеж ўқувчилари томонидан тайёрланган, А.Қодирий ҳаёти ва ижодига бағишланган слайт намойиш этдилар. Тадбирнинг сўнгида А.Қодирийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган китоб кўргазмасини абонемент сектори мудири М.Мамадалиева шарҳлар экан, "Бундай кечани ўтказишимиздан мақсад, ёшларимизга шоирнинг колдирган  маънавий меросини, унинг нодир асарларини ҳақида кўпроқ маълумот беришдир",- деди.

Тадбир сўнггида  коллеж ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ю.Эргашбоев бундай тадбирлар кўплаб бўлишини таъкидлаб, бугунги тадбир меҳмонларига миннатдорчилик билдирди. 


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100