Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Болаларнинг севимли адиби”  11.05.2018 14:38

Бугун Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази тадбирлар залида ўзбек адабиётининг машҳур намоёндаларидан бири, академик шоир Ғафур Ғулом таваллудининг 115 йиллигига бағишланган “Болаларнинг севимли адиби” номли адабий кеча ўтказилди. Тадбирга Фарғона давлат университети ўқитувчи ва талабалари таклиф этилди.

32260880_438947146532732_915777470928519168_n

Фарғона давлат университети ўқитувчиси Р.Умурзақов ХХ асрнинг забардаст шоирларидан бири Ғафур Ғуломнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида, унинг босиб ўтган ҳаёт йўли, серқирра ижоди, ёзган асарлари ва тўплам шеърлари ҳақида китобхонларга маълумот берди. Университет талабалари ижросида Ғафур Ғулом шеърлари янгради. 

32266916_438946949866085_530376440412110848_n

“Фарғона ҳақиқати” газетаси муҳаррири Д.Қулдошева академик шоир Ғ. Ғуломнинг “Шум бола” – юмористик асари ҳақида гапириб: “Ёзувчи асар бошидаёқ юмористик руҳ яратади, туйғу, кечинмалар таҳлилига берилмайди. Бутун диққатини характерлар мантиқи билан туғилган комик вазиятни, комик воқеа ва деталларни тасвирлашга қаратади. Бора-бора юмор сатирага ўтади. Асарда сатирик руҳ кучли, бу ёзувчининг шартлилик принципига кенг мурожаат этишининг натижаси ҳамдир,”- деди.

32247390_438946969866083_8169881997267697664_n

Кечада санъат коллежи ўқувчилари адибнинг “Шум бола” асаридан саҳна кўриниши намойиш этдилар.
Тадбир давомида АКМнинг доимий, ёши улуғ китобхони Ҳ. Юсупов Ғ.Ғуломнинг шеърларидан ўқиб берди.
Тадбирда адиб асарлари асосида китоб кўргазмаси ташкил қилинди. Тадбир сўнггида АКМ директор ўринбосари Р. Таджибаев бугунги тадбир меҳмонларига миннатдорчилик билдирди.


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100