Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

"Гиёхвандлик-хавфли иллат"  22.06.2018 13:43

2018 22 июнь куни  Фарғона вилояти АКМ умумий ўқув зали секторида 26 июнь Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан “Гиёҳвандлик-хавфли иллат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга  “Жамият саломатлиги ва соғлиқ сақлашни ташкил этиш” илмий тадқиқот институти Фарғона ҳудудий бўлинмаси шифокори  Ф. Жураева ва вилоят наркалогия диспансери М. Қодиров таклиф этилди. Тадбирни Ф. Жураева очиб, ўз сўзида: “Гиёҳвандлик инсонларни жисмоний ва руҳий жиҳатдан тубанликка элтувчи, ақл-идрокдан маҳрум этиб, икки дунё хорлигига етакловчи офат”- эканлигини ёшларга тушунтирди.

photo_2018-06-22_15-31-42

Кейинги сўз навбати М. Қодировга берилди. У БМТ томонидан “Наркотик моддалар тўғрисида”ги, “Психотроп моддалар” ҳамда “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши қураш тўғрисида”ги конвентсиялар қабул қилинганлиги ва 1999 йил 19 август куни Ўзбекистон Республикасининг “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида” Қонуни қабул қилинганлиги айтиб ўтди.

photo_2018-06-22_15-31-40

Тадбирни ўтказишдан мақсад, ёш авлодни жисмоний баркамол, ақлан етук, ахлоқан намунали етишиши, уларни ҳар томонлама камолга етказиш учун қилиниши лозим бўлган ишлардан бири ўсмирларни спиртли ичимликлар ичишдан, кашандалик ва гиёҳвандлик домига тушиб қолишларидан асрашдир.     


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100