Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Ахборот-кутубхона марказининг энг яхши мутахассиси”  18.06.2018 15:22

2018 йил 18 июнь куни вилоят ахборот-кутубхона марказида “Ахборот-кутубхона марказининг энг яхши мутахассиси” унвони учун ахборот-кутубхона ходимларининг мутахассислик маҳорати бўйича Миллий танловнинг 1-босқич танлови ўтказилди.

Танловда иштирок этиш учун вилоят ахборот-кутубхона марказининг 12 нафар мутахассиси иштирок этди.

photo_2018-06-25_16-45-54

АКМ директор ўринбосари Р.Таджибоев танловнинг мақсади, мутахассисликнинг аҳамияти ва ахборот-кутубхонамутахассислиги обрўсини кўтариш эканлигини маълум қилди ва танловнинг шартлари, ўтказиш тартиби билан таништириб, қатнашчиларга омад тилади.

photo_2018-06-25_16-46-11

Танлов Низомига кўра танловнинг 1-босқичи 2 та тур бўйича ўтказилди.

1 турда барча12 нафар қатнашчилар ўзлари фаолият юритаётган АКМ таркибий бўлимининг тақдимотини намойиш этдилар.

1 тур: Мутахассиснинг ташриф қоғози: 

– Ахборот-кутубхона маркази (бўлим) тўғрисида ахборот;

– Сиз томондан қандай лойиҳа, хизматлар, тадбирлар ташкил этилган;

– Ахборот-кутубхонамарказииш фаолиятидаянгииновационғояниилғорсуриш;

– Материални профессионал тарздабаёнэтишваетказиббериш

мезонларибўйичабаҳоланди.

1 тур якунлари бўйича кутубхона ва ахборот ҳужжатларини каталоглаштириш ва ишлов бериш мудири М. Григориади сўзга чиқиб, аксарият тақдимотларда материални баён этишда камчиликлар бўлганлиги, кўпчилик олдида сўзга чиқиб, материални профессионал тарзда етказиб беришда бир оз дадиллик етишмаганлигини айтиб, 2 турда қатнашувчилар ўзларини эркин ва дадил тутишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.

2 турда қатнашчилар ахборот-кутубхона фаолиятига оид саволларга жавоб бердилар. 

Танлов иштирокчиларнинг умумий ақл-заковатини аниқлаш мезонлари бўйича баҳоланди.

2 тур якунлари бўйича кутубхона ва ахборот хужжатларини сақлаш бўлими мудири И.Эрматова 2 тур бўйича танлов иштирокчилари билимларини янада оширишлари, кутубхоначилик соҳасига оид атамаларни ўрганишлари зарурлигини айтиб ўтди.    

Танловнинг 1, 2-тур якунларига кўра:

Зухра Зарипова – фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими етакчи кутубхоначиси;

Дилноза Абдулахатова – йиғма электрон каталоги 1-тоифали кутубхоначиси;

Дилноза Мўминова – кутубхона ва ахборот хужжатларини комплектлаш бўлими 1-тоифали кутубхоначиси;

Гулсанам Бобожонова – маънавият ва маърифат сектори 1-тоифали кутубхоначиси;

Салимахон Ахмедова – хуқуқий ахборот сектори 1-тоифали кутубхоначилари вилоят босқичида иштирок этиш учун тавсия этилди.

photo_2018-06-25_16-39-36

АКМ директори Ш. Аслонов, Кутубхона – бу ҳақиқий маданий-маърифий маскан сифатида фаолият кўрсатиши, бу зиё ва маънавият маскани вилоят аҳолисининг кенг қатлами учун энг севимли даргоҳга айланиши ва ўз бағрига кўпроқ китобхонларни чорлаши лозимлигини таъкидлаб, бунинг учун ёшлар ўз устиларида тинмай ишлашлари, тадбирларда фаол иштирок этишлари зарурлигини айтиб ўтди. Танлов қатнашчиларига яна бир бор миннатдорчилик билдириб, танловнинг вилоят босқичига астойдил тайёргарлик кўришлари ҳамда республикада ҳам фахрли ўринларни қўлга киритишни тилаб қолди.


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100