Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди.  04.07.2018 16:18

2018 йил 4 июль куни “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Унда қирғиз халқининг улуғ ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг “Жамила” қиссаси ўрганилди.
Чингиз Айтматов дейилганда, ўша заҳотиёқ “Оқ кема”, “Жамила”, “Алвидо, Гулсари!”, “Қиёмат”, “Соҳил ёқалаб чопаётган олапар”, “Бўтакўз”, “Асрга татигулик кун” сингари асарларнинг номи беихтиёр инсонлар қалбида такрорланади. Ч.Айтматов қисса ва романларидаги воқеаларнинг ҳаётийлиги, мураккаб ва оддий тақдирли қаҳрамонларнинг ҳаммага бениҳоя яқинлиги бўлса керак. Ушбу асарларнинг содда ва равон услубда ёзилганлиги, халқ урф-одатларидан, афсона ва ривоятларидан кенг фойдаланганлиги, инсонга ҳам, табиатга ҳам беқиёс бир меҳр билан ёндашилганлиги туфайли миллион-миллион китобхонларнинг муҳаббатига сазовор бўлган.
Бу улуғ ёзувчи XX асрда ўз асарлари билан дунёни мафтун қилди. Бу адабий “улуғвор юриш” “Жамила” қиссаси билан бошланди. 

                              Жамила
Клуб иштирокчиларини ушбу асарнинг қисқача мазмуни билан АКМнинг кадрлар бўйича мутахассиси М. Эргашева таништирди. 
Асарнинг бадиий баркамоллиги, шунинг билан бирга ғоятда самимий ва соддалиги ҳам унинг қимматини оширган. Қиссадаги қаҳрамонларнинг пок муҳаббати шундай гўзал тасвирланганки, кўнгли тоза ёш Сеитни ҳам, юраги ёниқ ҳисларга тўла Жамилани ҳам, олижаноб қалб эгаси Дониёрни ҳам беихтиёр севиб қолади киши. Шунингдек, ёзувчи асарда ҳис-туйғулар, ранг-бўёқлар, маънолар, мусиқа, боқишлар, юз-кўз ифодалари, қаҳрамонларнинг ҳолатлари, булутлар, ҳаво, сув, ҳаттоки кишиларнинг номларини ҳам ажиб бир тарзда тасвирлайдики, китобхон ўзи билмаган ҳолда асар ичига кириб кетади. Жамила, Дониёр ва Сеит билан бирга яшагандек, бирга нафас олгандек бўлади. Инсонлар қалбига эзгулик уруғини экишда, уларни бир-бирига меҳр-оқибатли қилиб тарбиялашда, ўзларининг ва ўзгаларнинг муҳаббат туйғуларини эъзозлашга ўргатишда “Жамила”га ўхшаш гўзал қиссаларнинг ўрни беқиёсдир.


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100