Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

Ҳарбий хизматчилар ўртасида “Энг яхши ёш китобхон” кўрик-танлови  03.08.2018 16:05

            2018 йил 2 август куни Шаркий харбий округ маънавият ва маърифат марказида Андижон, Наманган  ва Фарғона вилоятлари ҳарбий қисм ва муассасаларида хизмат ўтаётган 30 ёшгача бўлган ҳарбий хизматчилар ўртасида “Энг яхши ёш китобхон” 2-босқич кўрик-танлови бўлиб ўтди. Ушбу танловни юқори савияда ўтиши, иштирокчиларнинг билими ва тайёргарлиги адолатли, одилона, шаффоф тарзда баҳоланиши учун вилоят маънавият марказидан К. Султонов, Фарғона Давлат Университети адабиётшуноси  М. Жўраева, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши бўлим мудири Ф. Султонов, Ёзувчилар уюшмасидан А. Абдуқодиров ва Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимларидан кутубхона ва ахборот ҳужжатларини сақлаш бўлими мудири И. Эрматова, кутубхона ва ахборот ҳужжатларини комплектлаш бўлими мудири Д. Раимовалар иштирок этдилар. Танловда 3та шарт бўйича 16 нафар ҳарбийлар беллашдилар. Беллашув натижаларига кўра, 1-ўрин  2 нафар ҳарбийлар ўртасида тақсимланди, яъни, Фарғона горнизонидан А. Анвардинов ва Андижон горнизонидан Р. Шерхоновларга,  2-ўрин  Фарғона горнизонидан Қ. Қалбаевга ва 3-ўрин Қўқон горнизони ҳарбийси С. Норбўтаевларга насиб этди. Тадбирда 1-ўринни эгаллаган ҳарбийлар Республика босқичига йўлланма олдилар ва қолган совриндорлар ёшлар иттифоқи ва вилоят маънавият маркази томонидан берилган совғалар билан тақдирландилар. Тадбирга Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят АКМи томонидан қирғиз ёзувчиси Ч. Айтматов ва қозоқ ёзувчиси А. Қўнонбоевнинг асарлари, бадиий адабиётларидан китоб кўргазмаси ташкил этилиб, тадбир сўнгида  АКМ ходимлари Д. Дадажонова ва Д. Абдулахатовалар томонидан шарҳлаб  берилди.

            photo_2018-08-03_15-16-49 (2)               photo_2018-08-03_15-16-52


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100