Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Алданиб қолманг, огоҳ бўлинг!...”  09.08.2018 13:06

2018 йил 8 август куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг ҳуқуқий ахборот секторида “Алданиб қолманг, огоҳ бўлинг!...” мавзусида шарҳ ўтказилди.

Шарҳни ҳуқуқий ахборот сектори етакчи кутубхоначиси С. Ахмедова олиб борди. Одам савдоси уюшган трансмиллий жиноят бўлиб, одамлар сотиб олиниши ёки сотиб юборилиши, ҳадя қилиниши мумкинлиги ҳақида, жабрланувчилар асосан ўз юртидан бошқа давлатларга транзит қилиш ва чегаралардан ўтказиш орқали пулланиши, одам савдоси жиноятлари мажбурий меҳнат, чақалоқларни сотиш, мажбурий никоҳ ва репродуктив вазифалар эксплуатацияси (сунъий оналик, мажбурий бола туғиш) каби кўринишларда намоён бўлади.

photo_2018-08-08_14-47-34

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўткан йиллар мобайнида республикамизда одам савдосининг оқибатларини чуқур англаган ҳолда, унга қарши курашиш, юртдошларимиз чегара билмайдиган мазкур жиноят қурбонига айланиб колишини олдини олиш, ундан жабр кўрганларга ҳуқуқий ва ижтимоий, тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

photo_2018-08-08_14-47-09

Конституциямизнинг 26-моддасида ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги қайд этилгани тўғрисида, 1994 йил 22 сентабрда қабул қилинган Жиноят кодексида одам савдоси билан боғлиқ ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик (135-модда) белгиланганлиги,  кейинги йилларда ушбу норма такомиллаштирилиши ўлароқ  “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”(2008 йил 17 апрель), “Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида” (2014 йил 24 декабрь), “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” (2017 йил 22 май)ги қарорлари ҳам қабул қилингани ва одам савдосига қарши курашиш борасида Ўзбекистон халқаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.     


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100