Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

Kитоб тақдимоти  12.09.2018 15:07

Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона марказида ёш ижодкор Феруза Шокированинг илк китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда ёзувчи ва шоирлар, муаллифнинг оила аъзолари ва дўстлари ҳамда кутубхонанинг фаол аъзолари иштирок этди.

1992 йилда Фарғона тумани Лоғон қишлоғида туғилган Феруза Шокирова 1999 йилда қишлоқдаги 49-умумий ўрта таълим  мактабига қабул қилиниб, 2008 йилда мактабни муваффақиятли тамомлади.

Ф. Шокирова болалигидан шеърлар, кичик ҳикоялар ёзишни яхши кўрар эди. Шу боис мактабда аъло баҳоларга ўқиш билан биргаликда ижодий ишлари билан байрам тадбирлари ва жамоат ишларида фаол қатнашарди. Унинг илк шеъри 5-синфда ўқиб юрган кезларида Қувасой шаҳар ҳокимлигининг “Исфайрам” газетасида чоп этилган. Ёш ижодкорнинг бир туркум шеърлари Фарғона туманида яшовчи ёш ижодкорларнинг ижод намуналари жамланган “Орзулар қаноти” номли китобга ҳам киритилган.

Ёш ижодкор ўқувчилик йиллари вилоят ёзувчилар уюшмаси қошида фаолият олиб бораётган “Олтин қалам” ёш ижодкорлар тўгарагига мунтазам қатнашган.

“Бисотимда бир ишқ бор” номли илк китобида қўлига қалам тутган шоирнинг Ватанга, юртга, сўзга, адабиётга, шеъриятга, яқинларига, дўст-биродарларига бўлган муҳаббати, соғинчини ифодаловчи янги шеърлари жамланган.

IMG_4829                IMG_4727

 

 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100