Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Болалар китоби” фестивали  25.09.2018 11:32

Фестивал Фарғона вилоят ҳокимлиги, Матбуот ва ахборот бошқармаси, вилоят ахборот кутубхона маркази, ахборот-ресурс марказлари, Ёшлар иттифоқи, Маданият бошқармаси, Халқ таълими, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими хамкорлигида ташкил этилди.

Ушбу фестивални ўтказишдан мақсад - ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқариш, болалар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ўсиб келаётган авлодни миллий мустақиллик ғоялари ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, интеллектуал ривожланган ва маънан баркамол қилиб вояга етказишда китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада кенгайтириш, ёшларнинг миллий адабиётга бўлган қизиқишини, китобга бўлган ҳурматини ошириш ҳамда китобхонлик ва мутолаа маданиятини янада шакллантириб боришга ҳисса қўшиш, болалар учун мўлжалланган ижтимоий-бадиий жиҳатдан етук адабиётлар салмоғини кўпайтириш ҳамда болалар адабиётига ихтисослашган нашриётлар фаолиятини қўллаб-қувватлашдир. 

Фестивал доирасида вилоят ахборот-кутубхона маркази биносининг кириш қисми ва фойесида  маҳаллий китоб савдо ташкилотлари ҳамда АКМ мутахассислари томонидан  болалар адабиётлари кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек, "Баркамол авлод" марказларининг иқтидорли ёшлари томонидан тайёрланган ижодий ишлар кўргазмаси, умумтаълим мактаблари АРМ раҳбарлари ва улар билан таклиф этилган бошланғич синфларнинг китобхон ўқувчилари иштирокида викторина ва китобхонлик савол-жавоблари, “Мен севган китоблар” мавзусида ижтимоий сўровнома, болалар санъат гуруҳларининг мусиқий чиқишлари, сўнгги йилларда чоп этилган янги китоблар тақдимотлари, таниқли ижодкорлар билан учрашувлар, ноширлар билан мулоқотлар бўлиб ўтди.

Тадбирга вилоят ахборот-ресурс маркази ҳамда "Билимдон" болалар журнали ходимлари фаол жалб этилиб, вилоят халқ таълими бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда "Мен ўқиган энг яхши китоб" блиц-иншо танлови ўтказилди.

Фестивалнинг фаол иштирокчилари, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва иқтидорли болаларга Матбуот ва ахборот бошқармаси ҳамда ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди.


 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу instagram gif                                                                                                                                         ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу facebook gif                                                                                                                                          ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100