Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

"Онлайн ҳуқуқшунос"  06.11.2018 10:14

Савол: Ходим меҳнат интизомини бир неча марта бузганлиги учун раҳбарият унга жарима кўринишида жазо қўллаш ҳақида қарор (буйруқ) чиқарди, шунингдек уни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқни имзолади.
Ходимдан ушлаб қолинган жарима суммаси қандай проводкалар билан акс эттирилади?
        Жавоб: Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун Меҳнат кодекси билан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши назарда тутилган (МКнинг 181-моддаси):
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг 30%идан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг 50%идан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин. Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50%идан ортиб кетмаслиги лозим (МКнинг 164-моддаси); 
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш, шу жумладан ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда ва бир марта қўпол равишда бузганлиги учун (МКнинг 100-моддаси 2-қисми 3, 4-бандлари).
Иш берувчи ножўя ҳаракат учун интизомий жазо чораларидан фақат биттасини қўллашга ҳақли. Масалан, МКнинг 214-моддасига мувофиқ ҳар йили тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган, бироқ ундан ўтмаган ходимга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 30%и миқдоридаги жарима кўринишида интизомий жазо қўлланди. Бу ҳолда худди шу асосга кўра у билан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши қонунга хилоф ҳисобланади. Мазкур ходим интизомий жазо қўлланганидан ва иш берувчи тиббий кўрикдан ўтишни талаб қилганидан кейин ҳам бундан бош тортса, вазият бошқача тус олади. Бунда, интизомий жазо (жарима) қўлланганига қарамай, иш берувчи уни интизомий жавобгарликка тортишга ҳақли. Ходимнинг ҳаракатлари меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш дея баҳоланади. Ана шунда иш берувчи у билан меҳнат шартномасини қонуний асосга кўра бекор қилиши мумкин.


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100