Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Китобхонлар клуби”  07.11.2018 08:13

 2018 йил 7 ноябрь куни “Китобхонлар клуби” нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Унда Ўткир Хошимовнинг “Икки эшик ораси” романи муҳокама қилинди.

Ўткир Ҳошимов 1941 йил 5 августда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси. ТошДУнинг филология факултетининг журналистика бўлимини тугатган . Илк китоби — “Пўлат чавандоз” . Биринчи йирик насрий асари  - “Чўл ҳавоси”. “Одамлар нима деркин”, “Шамол эсаверади”, “Қалбингга қулоқ сол”, “Баҳор қайтмайди”, “Дунёнинг ишлари” қиссалари ҳамда “Нур борки, соя бор”, “Икки эшик ораси”, “Тушда кечган умрлар” романлари нашр этилган.Ёзувчининг бир қанча асарлари экранлаштирилган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати. “Меҳнат шуҳрати”, “Буюк хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган. 2013 йил 24 май куни вафот этган.

photo_2018-11-07_10-15-35

Романнинг қисқача мазмуни билан абонемент сектори етакчи кутубхоначиси М.Мамадалиева таништирди.

Романнинг асосий воқеаларини  етакловчи қаҳрамонлари: Оқсоқол — Ҳусан дума — "Қора амма" — Шомурод — Раъно — Робия — Кимсан — Умар закунчи -  Башорат — Фотима ва Зуҳра — Олимжон — Комил табиб ва бошқалар.

Романда ўттизинчи йиллардаги қатағон ҳам, уруш йилларидаги машаққат ҳам, урушдан кейинги иқтисодий танглик ҳам, 60-йиллардаги тинч ҳаёт ҳам бор. Аммо адиб ҳар бир даврни тасвирлар экан, ўша даврнинг аччиқ аламларини қаламга олади. Дўмробот қишлоғида ўтган асрнинг 50-йилларигача колхозлар бор эди. Иқтисодий жиҳатдан қувватсизланиб қолган бу хўжаликлар тугатилиб, қишлоқ Тошкент шаҳри таркибига кира бошлаган. Аммо қишлоқ манзаралари адиб романда тасвирлагандек эди. Дўмробот қишлоқ қиёфасида бўлганда адиб ёш эди, ўсмир эди. Бироқ ёзувчининг кузатувчанлик қобилияти ва хотирасининг тиниқлиги оқибатида ўша давр манзараларини, ҳатто 30-йиллар кўринигларини ишонарли тарзда тасвирлайди.

photo_2018-11-07_10-15-34

Ёзувчи қаламга олган даврларда шахс ва жамият орасидаги мувозанат бузилган, вайрон бўлган эди. Ўткир Ҳошимов ана шу издан чиққан мувозанатни моҳирлик билан бадиий тадқиқ этган. Замонлар ўтар, одамлар ўзгарар, тараққиёт авж нуқталарга кўтарилар, аммо Ўткир Ҳошимовнинг бу романи бошқа мумтоз асарлар каби халқ назаридан қолмаса ажаб эмас! 


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100