Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази
Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Йилнинг энг яхши китобхони” форуми  21.12.2018 17:05

2018 йил 20 декабрь куни АКМнинг тадбирлар залида “Йилнинг энг яхши китобхони” форуми бўлиб ўтди. 

Бу йилги тадбир ноанъанавий тарзда очилди. Дастлаб китобхонлар АКМда ўрнатилган рамзий китоб-пардадан кириб боришди. Худди китобхонлар китобнинг ичига кириб бораётгандек тасаввур уйғотди.

5 декабрдан 15 декабргача бўлган вақт давомида АКМга аъзо бўлган китобхонларнинг ихтиёрий розилиги билан уларга 1 дан бошлаб янги тартиб рақами берилди ва иштирокчилар форум куни холис гувоҳлар иштирокида онлайн тарзда “омадли китобхон”ни аниқладилар.  Фарғона шаҳрида яшовчи Шоҳруххон Ғофуров омадли китобхон деб топилди.

Форумда яна бир эсда қоладиган воқеалардан бири бу – 2018 йилнинг рамзий китобхони. АКМга 2018 йил 1 январдан 19 декабргача 20 000 нафар янги китобхонлар рўйхатдан ўтган. Йигирма минггинчи бўлиб ёзилган Шаҳзодахон Юсупова истисно тариқасида кутубхонанинг махсус фармойиши билан 20 йилга имтиёзли аъзо бўлди. Шоҳруххон ва Шаҳзодахонга эсдалик совғаларини вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси Умиджон Жабборов топширди ва уларга омад тилади.

Натижага эришган китобхонлар: муваффақият ёр бўлсин

Кутубхонада инглиз, немис, корейс ва рус тилидаги китобхонлар клуби фаолият кўрсатади. Жорий йилда мазкур клубларнинг 142 маротаба машғулотлари ўтказилган. Клуб аъзолари орасида алоҳида етакчи танлаб олиниб, улар ҳар бир машғулотда битта мавзу юзасидан муҳокамалар қилишади ва бошқа тилда сўз аралаштирган “жазоланади”. Яъни ўз-ўзларини тарбия қилиш орқали хорижий тилларни мукаммал ўрганиб, дунёнинг нуфузли олийгоҳларига онлайн имтиҳон топшириб талабага айланишмоқда. Форумда клуб аъзоларидан бўлган ва шундай юксак натижага эришган Али Йигиталиев, Муҳаммадали Расулов, Баҳриддин Ҳакимов, Гўзал Исроиловалар “Натижага эришган китобхон” сифатида АКМ томонидан фахрий ёрлиқ ва ҳамкорлар томонидан тақдим этилган китоблар тўпламига эга бўлдилар. Китобхонларимизга катта ҳаёт остонасига қадам қўйганлари муносабати билан муваффақият тилаймиз ва ҳеч қачон китоб қўлларидан тушмаслигидан умидвормиз.

Китобхонларнинг энг зўри

Биз ҳар куни кутубхонамиз эшигини очаётганимизда эшик тагида кутиб турган китобхонларни кўрсак қувонамиз. Билим истаб келган ёшларимиз, фойдаланувчиларимиз учун яхши шароитлар яратиб бериш ҳаракатидамиз. Ҳар куни китоб ўқиб, кутубхона фарзандидек бўлиб кетганлари бисёр. Шундай азиз фойдаланувчиларимиздан Гулҳаё Аҳмедова ва Азизбек Ҳамидов. Бу икки ёш китобхонимиз “Йилнинг энг яхши китобхони” бўлишди. Қандай яхши-я?! Китобхонлар ичида ЭНГ ЗЎРИ бўлсанг... Омад тилаймиз.

Аслбек - энг ёш китобхон

Баъзида тартиб-қоидаларимизга кўра ёши кичик китобхонларимиз учун айрим қоғоз ҳужжатлари сўраймиз. Ота-онасидан розилик хати ёки уларнинг ўзи етаклаб олиб келиши каби... ўзи аъзо бўлишни истаб келган шу ёш тоифадагилар бизнинг бу расмиятчилигимиздан озгина хафа бўлган кўринишади. Шунда биз одамгарчиликка ўтамиз ва тартиб-қоидадан “кўз юмган” ҳолда уларни жажжи китобхон сифатида қабул қиламиз. Тўғрида, улар ахир кутубхонага китоб ўқийман деб келяпти. Улардан бири Аслбек Ортиқов.

Ибратли ҳодиса

Бизни яна бир хурсанд қиладиган ҳодисалардан ёшу улуғ нуронийларимизнинг ёки оилавий китобхонларнинг кутубхонамизга ташриф буюришларидир. Оила каттасининг уйда, фарзандлар олдида қўлига китоб олиб ўқиши бу чиндан ҳам кўпчилик ҳавас қилса арзийдиган ҳодисага айланиб бормоқда. Шундай азиз инсонларимиз – китобхонларимиз бор бизнинг. Зумрадхон ая Собирова. 70 ёшни қоралаб ҳам тинмайдилар. Ҳар ҳафта келиб, 3-4 та китоб алмаштириб кетишади. Ибрат олсак арзийди. Мунаввар опа Қосимова эса энг “китобхўр” оила. Фарзандларини етаклаб келишади ва уйдаги кичкиналарга ҳам ўзларига мос китоб танлаб кетишади. Китобхон оиланинг дастурхони давраси ҳам файзли бўлса керак-а?!

Китобдан жавоҳир топган Жавоҳир

Жавоҳир кутубхонамизнинг устуни. Ёзнинг жазирамасида ҳам, қишнинг қаҳратонида ҳам, ёмғирли-қорли кунларда ҳам кутубхонага келишни канда қилмайди. Ҳаётида китобдан маъно-мазмун топиб яшайди. 5 йилдирки у бизнинг энг фаол, энг содиқ китобхонимиз. Жавоҳирман, китобдон жавоҳир топаман, дейди у биз билан суҳбатда. Умри зиёда бўлсин.

Кўтаринки кайфиятда ўтган форумимиз Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,  Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгашлари, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси, Фарғона вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси,  "Фарғона китоб олами" масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида ўтказилди. Бизни қўллаб-қувватлаган дўстларимизга самимий миннатдорлик изҳор қиламиз.

photo_2018-12-21_16-54-57


 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          333333333333333333333333                                                                                                                                          33333                                                                                                                                           ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100