Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят
ахборот-кутубхона маркази
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

"Вилоят АКМ ходимлари туман ахборот-кутубхона муассасаларида"  01.02.2019 10:24

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳудуддаги барча ахборот-кутубхона муассасаларига методик марказ эканлигини инобатга олиб, АКМ томонидан вилоятдаги барча АРМ ва кутубхоналар билан узвий ҳамкорликни таъминлаш, уларга методик ёрдам бериш ҳамда уларнинг фондлари хақида доимий маълумотларни олиб бориш юзасидан ишлар олиб бориш режалаштирилган.

Ушбуни инобатга олиб, жорий йил 30-31 январь кунлари АКМ кутубхона ва ахборот ҳужжатларини сақлаш бўлим мудири Д. Зокирова ва кутубхона ва ахборот ҳужжатларини комплетлаш бўлими мудири Д. Раимовалар Фарғона вилоятининг Олтиариқ ва Қўштепа туманларида ахборот-кутубхона муассасалари иш фаолиятини ўрганиш ва методик ёрдам кўрсатиш мақсадида хизмат сафарида бўлдилар.

Улар 30 январь куни Олтиариқ туманида жами 15 та АРМ дан ташриф буюрган мутахассисилар ўртасида ахборот-кутубхона муассасаси фаолиятини ўрганиш бўйича мониторинг ўтказиб, сўралган маълумотлар бўйича методик ёрдам бердилар. 

20190131_102639[1]

Шунингдек, 31 январь куни Қўштепа туманида бўлиб, тумандаги 7 та ахборот-кутубхона муассасаси фаолиятини ўрганиш бўйича мониторинг олиб бордилар.

Ўрганиш давомида ҳар иккала туман ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларига иш ҳужжатлари (жамланма ҳисобга олиш, инвентарь дафтар)ни тўғри юритиш, кўргазмаларини доимий янгилаш ҳамда библиографик тавсифларни тўғри ёзиш бўйича тавсиялар берилди.

20190130_110009[1]

Шундан сўнг, АКМ ходимлари ҳар иккала туман ахборот-кутубхона муассасалари билан доимий ҳамкорлик ишларини олиб бориш, келгусида кутубхоналар фонди, бино ҳолати, китоблар янгиланиши ҳамда ҳудуддаги тарихий ва туристик объектлари ҳақида маълумотлар алмашиш ишларини йўлга қўйиш хусусида келишиб олдилар.

Вилоят бўйлаб туман ахборот-кутубхона муассасалари иш фаолиятини ўрганиш ва методик ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.


                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          333333333333333333333333                                                                                                                                          33333                                                                                                                                           ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100