Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят
ахборот-кутубхона маркази
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Буюк мутафаккир меросидан биз ҳам баҳраманд”  04.02.2019 13:49

2019 йилнинг 2 февраль  куни  Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят-ахборот кутубхона маркази абонемент секторида буюк ўзбек шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий  таваллудининг (1441-1501) 578 йиллигига бағишланган “Буюк мутафаккир меросидан биз ҳам баҳраманд” - номли китоб кўргазмаси ташкил қилинди. 
Ушбу кўргазма сектор мудири Л.Батирова томонидан шарҳлаб берилди. Шарҳни кутубхонанинг доимий китобхонлари ва Олтиариқ туманидаги 1-сонли ИДУМИнинг 9-синф ўқувчилари тингладилар. 
Л.Батирова ўз шарҳида: “Алишер Навоий номи асрлардан бери халқимизнинг бирлиги, буюклиги, фахру ифтихори тимсоли бўлиб келмоқда. Шу пайтга қадар неча-неча авлодлар бу буюк зотнинг меросидан баҳраманд бўлиб ўсди. То дунё бор экан, инсоният бор экан, ўзбек миллати яшаркан, Навоий номи ҳам у билан тенгма-тенг яшаши муқаррар. Туркий халқларнинг “шамсу-л-миллат”и бўлган Низомиддин Мир Aлишер Навоий жаҳон адабиёти хазинасини ўзининг ҳассос шеърияти, буюк “Хамса”си, фан соҳаларининг турли тармоқларига бағишланган бой илмий мероси билан бойитган сўз санъаткоридир. Ўз ижодий меросида 26 мингдан ортиқ луғат бойлигидан фойдаланган бу буюк даҳо мана беш асрдан ошибдики, асарларидаги чуқур фалсафий мушоҳадакорлик, маъно-моҳиятнинг кенг кўламлиги ва назмий меросидаги фасоҳат денгизининг бепоёнлиги билан жаҳон аҳлини ҳайратга солиб келади” – деди.

photo_2019-02-04_15-45-21

Кўргазмада мазкур асарлар: “Тўла асарлар тўплами”, Тошкент нашриёти, 2011 й., “Ҳайратул-аброр”, Т.: Ғафур Ғулом нашриёти, “Лайли ва Мажнун”, “Сабъаи Сайёр”, “Садди Искандарий” Тошкент нашриёти, 1991 й., “Хамса” ,Т.:  Янги аср авлоди нашриёти., 2015 й., “Ғазал гулзоридан 100 оташин гул”, Т.: Янги аср авлоди нашриёти., 2013 й., “Хикматлар” тўплами, шунингдек, Б.Бойқобиловнинг “Янги Хамса”, Т.: Шарқ нашриёти 1998 й., В.Зоҳидовнинг “Навоий ва ижод сабоқлари”, Т.: Фан 1981, М.Арипов “Гуманизм Алишера Навои”, Фарғона тонги газетасининг 2019 йил №3, Kutubxona.uz 2016 йил №1 сонлари китобхонлар эътиборига ҳавола этилди.


                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          333333333333333333333333                                                                                                                                          33333                                                                                                                                           ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100