Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Ҳиммат ва саҳоватда беназир зот”  08.02.2019 13:31

2019 йилнинг 8 февраль куни вилоят АКМ мажлислар залида Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ва Ўзбекистон Миллий тикланиш Демократик партияси Фарғона шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда,  Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган “Ҳиммат ва саҳоватда беназир зот” номли адабий-мусиқий кеча ўтказилди. 

IMG_4416


Кечани филология фанлари номзоди, таниқли адиб, Фарғона Политехника институти ўқитувчиси Набижон Солиев очиб берди. У кириш сўзида қатнашчиларни Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан Республикамизда ўтказилаётган тадбирлар билан табриклади. Сўнг сўзни филология фанлари доктори, Фарғона Давлат университети ўқитувчиси Акбарали Сабриддиновга берди. У Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида сўзлаб берди. А.Сабриддинов сўзида Навоий мутафаккир адиб, чуқур билим, кенг фалсафий мушоҳада юритиш истеъдодига эга бўлгани инсон бўлганлиги ҳақида гапириб ўтди. 

IMG_4447


Шундан сўнг, кечанинг бадиий қисми учун Фарғона шаҳар санъат коллежининг  ўқувчиларига навбат берилди. Улар ўзлариниг куй-қўшиқлари ва Алишер Навоий ҳаётига бағишланган саҳна кўринишини намойиш этдилар.
Шунингдек, Эркин Воҳидов номидаги иқтидорли болалар мактаби ўқувчилари М.Камолиддинова, З.Ғанишерова ва Н.Ғанишеровалар томонидан Навоий ижодидан рубоий ва ғазаллар ўқилди.
 Тадбир сўнгида фахрли меҳмонларга миннадорчилик билдирилиб, уларга қимматбаҳо совғалар топширилди.


 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу instagram gif                                                                                                                                         ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу facebook gif                                                                                                                                          ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100