Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази
Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Миллатнинг маънавий камолоти йўлида”  13.03.2019 12:43

2019 йилнинг 13 март куни ўлкашунослик секторида Эркин Юсупов таваллудининг 90 йиллигига бағишланган “Миллатнинг маънавий камолоти йўлида” номли  расмли китоб кўргазмаси ташкил қилинди. Кўргазма секторнинг 1-тоифали кутубхоначиси Д. Шакирова томонидан шарҳлаб берилди. Д.Шакирова ўз шарҳида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, академик Эркин Юсупов хақидаги қуйидаги маълумотлар берилди.
Эркин Юсупов 1929 йил 15 мартда Қува шаҳрида туғилган. 2005 йилда вафот этган. Фалсафа ва ижтимоий тараққиётнинг фалсафий муаммолари илмий мактаби асосчиси.

photo_2019-03-13_14-11-38

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг вице-президенти, академик, фалсафа фанлари доктори, профессор Эркин Юсупов Низомий номидаги ТДПИ  “Фалсафа” кафедрасини 1954-1972 йилларда бошқарган ва фалсафа фанининг мазмунини ишлаб чиқишда алоҳида фаоллик кўрсатган.
1993-1994-йилларда олим томонидан фаннинг мазмуни бўйича ўзига хос концепция илгари сурилиб, шу асосида 1999 йил Эркин Юсупов таҳриридаги “Фалсафа” ўқув қўлланмаси чоп этилган. Э. Юсупов раҳбарлигида ўнга яқин докторлик, 50 дан ортиқ номзодлик диссертатциялари ёқланган.

photo_2019-03-13_14-11-34

Эркин Юсупов республикада илмий кадрлар тайёрлашга катта ҳисса қўшган. Унинг илмий ишлари ижтимоий фалсафа, мантиқ, тарих, сиёсатшунослик, маънавият, мафкура масалаларига бағишланган.
Кўргазма давомида Эркин Юсупов  ҳаёти ва фаолиятининг асосий саналари ҳам айтиб ўтилди. 
Академикнинг “Ёшларнинг маънавий камолоти”, “Одамийлик сабоқлари” (ҳаммуаллифликда), “Фалсафа” (дарслик, ҳаммуаллифликда), “Маънавий қадриятлар ва уларнинг тарбиявий аҳамияти” (ҳаммуаллифликда) каби китоблари чоп этилган.
Мазкур “Миллатнинг маънавий камолоти йўлида” расмли китоб кўргазмасида 14 та адабиёт, шулардан 9 таси Э.Юсупов муаллифлигида чоп этилган китоблар ва матбуот нашрлари мақолалари жой олди. 
Кўргазма билан танишган китобхонларимиз  Эркин Юсупов фаолияти  ҳақида маълумотга эга бўлдилар.


 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          333333333333333333333333                                                                                                                                          33333                                                                                                                                           ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100