Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази
Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Латиф ва дилкаш шоира”  13.03.2019 12:55

2019 йил 13 март куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази умумий ўқув зали секторида маърифатпарвар шоира Увайсий таваллудининг 240 йиллиги (1779-1845) муносабати билан “Латиф ва дилкаш шоира” мавзусида ахборот дақиқаси бўлиб ўтди. Мазкур ахборот дақиқасини умумий ўқув зали сектор мудири  О.Абдуллаева  олиб борди.

photo_2019-03-13_14-41-08

О.Абдуллаева китобхонларга Увайсий ҳаёти ва ижод йўли ҳақида қисқача гапириб ўтди.
Жаҳон отин Увайсий – шоира, чиғатой тилида ижод қилган қўқон (ўзбек) адабиётининг мумтоз намояндаси. Нодира ва Маҳзуналар билан бир қаторда қўқон аёллар шеъриятининг вакиласи ҳисобланади.
Увайсий Марғилонда оддий, аммо ўқимишли оилада туғилган. Унга отаси болалигидан дунёвий илм ҳақида, айниқса, ўзбек шеър тузилиши тўғрисида тушунча берган.

photo_2019-03-13_14-41-09

Бир қатор олимлар Увайсийни маъюс шоира деб аташади. Бу албатта, бежиз эмас, зеро, “фарзандларидан айрилган она” сифатида унинг изтиробли ички дунёсини баён қилувчи шеърлари жуда кўп.
Увайсийнинг ижодий мероси чуқур маъноси ва юқори бадиий маҳорати билан алоҳида ажралиб туради ва китобхонларга ҳали узоқ йиллар маънавий озуқа бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.
Шунингдек, “Латиф ва дилкаш шоира” деб номланган кўргазма ташкил қилиниб, унда Увайсий қаламига мансуб бир қанча адабиётлар китобхонларга тавсия этилди.
Шу билан бирга кутубхонада мавжуд адабиётлар, яъни: 
Увайсий, “Мазмун маъдани”, Т.: Академнашр., 2010 й., 
“Увайсий издошлари”, Т.: Фарғона., 2007 й., ва бошқа адабиётлар ҳамда матбуот нашрлари китобхонлар эътиборига ҳавола қилинди.


 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          333333333333333333333333                                                                                                                                          33333                                                                                                                                           ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100