Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят
ахборот-кутубхона маркази
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Ёзувчилик ҳунари, яхшилик касби бўлган зот”  10.04.2019 15:25

              2019 йил 10 апрель куни Фарғона вилояти ахборот-кутубхона марказида Ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан бири, ёзувчи Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига бағишланган “Ёзувчилик ҳунари, яхшилик касби бўлган зот” номли адабий кеча бўлиб ўтди. 
Кечани абонемент ва МБА сектори мудири Л.Батирова олиб борди.
              Тадбирда Фарғона Давлат Университетидан профессор, филология фанлари доктори А.Сабрдинов, Фарғона Политехника институтидан филология фанлари доценти Н.Солиев, “Истиқбол йўли” газетаси муҳбири, “Ғунча”  ёш ижодкорлар тўгарагининг раҳбари Т.Ўринов, “Ғунча” ёш ижодкорлар тўгарагининг аъзоси М.Азизова, нафақадаги адабиётшунос домла, Фарғона Давлат Университетининг фахрий ўқитувчиси Юсуфий, Фарғона санъат коллежи устоз ва ўқувчилари, шунингдек, АКМнинг доимий китобхонлари иштирок этдилар.
Кечани Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижодига бағишланган видео ролик намойиши билан бошланди. Л.Батирова кечани очиб, Абдулла Қодирий адабиётга ўзига хос йўллар билан кириб келганлиги, санъаткорлик нигоҳи, бетакрор истеъдоди ва ижодий индивидуаллиги билан адабиётимизни бойитганлиги, шу билан бирга, Қодирий классик адабиёт тенденцияларини тўлиштирди, реализмни чуқурлаштириб, улкан ҳаётий кучга айлантиришда катта роль ўйнаганлиги ҳақида айтиб ўтди.
               Фарғона санъат коллежи актёрлик санъати кафедрасининг 3-босқич ўқувчилари томонидан тайёрланган А.Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” асаридан саҳна кўриниши тадбир қатнашчиларига юқори кайфият улашди.
Тадбир давомида А.Сабрдинов, Н.Солиев, Юсуфийлар сўзга чиқиб, Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар берилди.
              Абдулла Қодирий сиймоси ҳалқимиз тасаввурида адолат, ҳақиқат ва жасорат тушунчаларининг тимсоли сифатида из қолдиргани бежиз эмас. Отабек ва Анвар, Кумуш ва Раъно, Юсуфбек ҳожи ва Мирзакарим қутидор каби қаҳрамонлар оламида ёзувчининг ҳақгўйлиги ҳаётдаги маънавий мезонлари ўз ифодасини топган.
Француз, рус, инглиз, немис ва ҳинд романчилигидан кейин олтинчи ўзига хос миллий роман мактабини яратди. Қодирий яратган оригинал тарихий роман ўзининг поэтик нафосати билан классик адабиётимиз икки минг йиллик тараққиётининг қонуний ва мантиқий якуни, порлоқ ёлқини бўлиб қолди.
              Шунингдек, “Истиқбол йўли” газетаси муҳбири, “Ғунча”  ёш ижодкорлар тўгарагининг раҳбари Т.Ўриновнинг , “Ғунча”  ёш ижодкорлар тўгарагининг аъзоси М.Азизованинг шеърлари тадбир иштирокчилари томонидан олқишланди.
              Тадбирда Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижодига бағишланган расмли китоб кўргазмаси ташкил қилинди. Кўргазмада Шунингдек Абдулла Қодирий  асарларининг QR-codлари яратилтилди ва китобхонлар эътиборига ҳавола этилди.
              Тадбир иштирокчилар учун, айниқса ёшлар учун қизиқарли маълумотларга, баҳс-мунозарага бой ўтди.

photo_2019-04-10_17-22-16 photo_2019-04-10_17-23-25


                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          333333333333333333333333                                                                                                                                          33333                                                                                                                                           ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100