Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Истиқболнинг ҳал қилувчи кучи   18.09.2013 15:30

18 сентябрь куни умумий ўқув зали ва ўлкашунослик секторлари Республика маънавият ва маърифат тарғибот маркази вилоят бўлими ҳамкорлигида, Фарғона шаҳар педагогика коллежи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республик1_49.jpgаси мустақиллигининг 22 йиллиги муносабати билан “Истиқболнинг ҳал қилувчи  кучи”  мавзусида суҳбат ўтказилди.

Тадбирга   ФДУ профессори Фарҳод Турғунбоев, Маънавият-маърифат тарғибот маркази вилоят бўлими мутахассиси Шерзод Валиевлар таклиф этилди.

Суҳбат чоғида Ш. Валиев ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи билан таништирди. Президентимизнинг Ўзбекистон ёшларига мурожаати таъкидлаб ўтилди:”...биз ўз олдимизга қўйган келажаги буюк давлат қуришдек олижаноб мақсадга етиш йўлида мен сизлар каби мард ва шижоатли ёшларимизга, илму фан чўққиларини эгаллашга бел боғлаган, қийинчилик ва синовлар олдида бош эгмайдиган, бутун ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлиб майдонга чиқаётган соғлом ва баркамол авлодимизга ишонаман” .

Профессор Ф. Турғунбоев ўзининг чиқишида Республикамизнинг мустақиллик йилларида эришган асосий ютуқлари ҳақида гапириб, Президентимизнинг қуйидаги сўзларини таъкидлади: “Мустақиллик деганда, униинг маъно-мазмунини биз аввало ҳуқуқ деб қабул қиламиз. Мустақилликка эришиш – бу ўз тақдиримизни қўлимизга олиб, ...буюк ва муқаддас бурчимизни амалга оширишдир”.image_300.jpg

Суҳбат давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар, жумладан, Мажбурий таълим ва унинг ёшлар ҳаётидаги ижобий томонлари, Ёшлар ҳуқуқи, Одам савдоси каби иллатнинг вужудга келиши  ва ҳ.к.

Умумий ўқув зали ва ўлкашунослик секторлари ходимлари томонидан “Истиқболнинг ҳал қилувчи кучи” номли китоб кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмадан Президент И.Каримовнинг асарлари, Мустақиллик тарихи ва 22 йил ичида эришилган ютуқлар, маънавият ва маърифат  хақидаги китоблар ҳамда фарғоналик истеъдодли ёшлар эришган муваффақиятлар ҳақидаги вақтли матбуот мақолалари ўрин олган. Суҳбат сўнггида ўлкашунослик сектори мудири С. Юсупова томонидан кўргазмага тақдим этилган нашрлар шарҳи берилди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100