Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

Ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси  06.12.2013 10:50

2013 йил 4 декарь куни Ҳуқуқий ахборот секторида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигиконституциянинг 21 йиллиги муносабати билан “Ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси” мавзусида суҳбат ўтказилди.
Тадбирда Фарғона шаҳар 22- умумтаълим мактабининг 9 синф ўқувчилари иштирок этдилар. Сектор мудири  Р. Максудова йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид  қонунлар, “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, БМТ томонидан қабул қилинган аёллар ва болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳужжатлар билан таништирар экан, улуғ аждодларимизнинг асрий армонлари, халқимизнинг эркин ҳаёт, фаровон жамият ва адолатли давлат барпо этишдек эзгу тилаклари, келажак авлодларга озод ва обод Ватан қолдириш, уларнинг бахтини, камолини кўришдек орзу-ҳаваслари Ўзбекистонимизнинг Конституциясида ўз тажассумини топганлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир учун ташкил этилган  “Конституция ҳаётимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори” номли кўргазмага шарҳ берилди. Кўргазмада Ўзбекистон Республикаси Конституцияси китоби, унда илгари сурилган асосий ғоялар ва тамойилларнинг мазмун ва моҳиятини очиб берувчи вақтли матбуот нашрлари, ёшла
рнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳамда улар эришаётган ютуқлар акс эттирилган материаллар тақдим этилган.
Р. Максудова шунингдек, секторнинг фаолияти, муҳим саналар бўйича ўтказиладиган тадбирлар, сектор ресурслари,  «Норма» ва «Право» хуқуқий-ахборот тизими ва сектор томонидан  кўрсатиладиган хизматлар ҳақида гапириб берди. Тадбир ниҳоясида АКМ таркибий бўлимлари бўйлаб экскурсия ўтказилди ва ўқувчилар экскурсия давомида АКМ фаолиятига оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.


 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу instagram gif                                                                                                                                         ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу facebook gif                                                                                                                                          ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100