Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Алишер Навоий ижоди – миллий маънавий хазинамиз  18.02.2014 10:51

    Умумий ўқув залида “Алишер Навоий ижоди –миллий маънавий хазинамиз”  мавзусида суҳбат бўлиб ўтди. Тадбирда  кутубхонанинг доимий китобхонлари қатнашдилар.
   Сектор мудири М, Шокирова Навоий ижоди ҳақида гапирар экан,  шоир асарларида бола тарбиясига алоҳида эътибор берилганини  (тарбияни эрта бошлаш кераклиги, унинг нопок йўлларга кириши, лоқайд бўлиб қолмаслигини олдини олиш, моддий бойликка қизиқмаслиги кераклиги) таъкидлаб ўтди.
    Навоийнинг ўз авлодларига қолдирган катта адабий ва илмий  мероси ҳақида,  ўз асарларида энг муҳим гапларни топиб, энг гўзал шаклга сола олган буюк санъаткор эканлигини китобхонларга яна бир бор эслатиш мақсадида,  ҳаёти ва ижодий фаолияти бўйича слайдлар  тақдимоти намойиш этилди.
  Тадбирга  “Мангу илҳом манбаи” адабиётлар  кўргазмаси ташкил этилиб, кўргазмадаги  адабиётлар шарҳи берилди.  Кўргазмага  Навоийнинг “Хамса” достонлари туркумига кирган тенги йўқ асарлари, ҳикматли сўзларини имкон қадар тўла қамраб олган “Ҳикматлар” китоби ва бошқа нашрлардан иборат 20дан ортиқ ҳужжатлар тақдим этилди.

****
***

     Маънавият ва маърифат сектори томонидан «Ўзбек халқининг буюк шоири» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.Тадбирда ФДУ талабалари ҳамда Фарғона педагогика коллежи ўқувчилари иштирок этдилар.
  Тадбирда халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган навқирон авлод маънавиятини юксалтириш, ёшларни соғлом тафаккур соҳиблари этиб вояга етказишда Алишер Навоий меросини чуқур ўрганишга, шоирнинг умрбоқий асарларининг мазмун-моҳиятини ёшлар онгига чуқур сингдиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, шоир асарларидаги тараннум этилаётган инсон руҳиятидаги маънавий юксакликка интилиш, осойишталик, юрт ободлиги каби умрбоқий эзгу ғоялар жамиятимз ҳаётининг барча соҳаларида эришилаётган ютуқларимизда ўз ифодасини топаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
  Ўқувчилар томонидан ўқиб эшиттирилган буюк сўз санъаткори Навоий ҳазратларининг пурмаъно ҳикматли ибораларини йиғилганлар катта қизиқиш билан тингладилар.
  Тадбир давомида ўқувчилар Алишер Навоий асарларига ишланган миниатюралар билан танишдилар.
  Тадбир учун “Навоий мўъжизаси” мавзусида  кўргазма ташкил этилиб, кўргазмадаги адабиётлар шарҳи берилди. Тадбир сўнггида Алишер Навоий ижодига бағишланган га викторина ўтказилиб, ўқувчилар қуйидаги саволларига жавоб бердилар:

"Қайси шаҳарларда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилган?", "Тошкентда қайси ташкилот, муассасалар Навоий номи билан аталдаи?", "Навоий Хамса асарининг энг қадимий қўлёзма нусхаси қаерда сақланади?", "Навоийнинг Илк девони қўлёзма нусхаси қаерда сақланади?".

 Шунингдек, АКМнинг хизмат кўрсатиш бўлимларида ҳазрат Навоий ҳаёти ва ижодий фаолияти ёритилган кўргазмалар ташкил этилиб, кўргазмага қўйилган адабиётлар обзори, кўргазма олдида суҳбатлар ўтказилди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100