Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Шоирлар шоҳи ва шоҳ шоир  19.02.2014 08:02

 

Шу кунларда давлат арбоби, буюк саркарда, шоир ва тарихчи Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо Бобур таваллудининг 531 йиллиги кенг нишонланмоқда. Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ҳам ушбу сана муносабати билан бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

 

Бобур -  буюк маърифатпарвар

2014 йил 13 февраль куни Маънавият ва маърифат секторида “Бобур -  буюк маърифатпарвар” мавзусида тадбирНавои Си бўлиб ўтди. Тадбирда Санъат коллежи ва 3-сонли академик лицей ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирда Бобур ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида гап борар экан, унинг қомусий асари “Бобурнома” (“Вақоенома”) асарига алоҳида тўхтаб ўтилди. Асар туркий тилидаги дастлабки насрий асар ҳисобланиб, бадиий, тарихий, этнографик ва табиатшунослик нуқтаи назаридан улкан аҳамиятга эга эканлиги, бир қанча Европа халқлари тилларига таржима қилинганлиги таъкидланди.

Тадбир давомида “Бобурнома” асарига ишланган миниатюралар, жумладан Британия музейида сақланаётган “Бобурнома” қўзёзмасига ишланган 96 миниатюра ҳақида атрофлича маълумот берилди.

 Китобхонларга Бобур ҳаёти, ижоди ва ҳарбий юришлари ҳақида кенгроқ маълумот тақдим этиш мақсадида  сектор ходимлари томонидан  «Бобур - маърифатпарвар шоҳ, серқирра шоир» кўргазмаси ташкил этилди.

 

Буюк шоир, моҳир саркарда    

14 февраль куни Умумий ўқув залида «Буюк шоир, моҳир саркарда»  мавзусида портрет кеча бўлиб ўбобур очзтди. Тадбирга ташриф буюрган кутубхонанинг доимий китобхонлари ажойиб саркарда, маърифатпарвар шоҳ ва нозик дидли шоирнинг ижодий фаолияти билан танишдилар. Сектор мудираси М. Шакирова тадбирни очар экан,   Бобурнинг нафақат ижоди ва шу билан уни тарихий шахс сифатидаги фаолиятига атрофлича тўхтаб ўтди.

Тақдим этилган маърузаларда  Бобур ўз асарларида гўзалликни куйлагани, инсонларни яхшилик ишига, ҳунар, илм-фанни ўрганишга даъват этгани ва шу билан бирга асарларининг ранг-баранглиги, уларда инсоннинг маънавий қиёфаси, илм-фаннинг фойдаси, муҳаббат, яхшилик ва ёмонлик тасвирланганлиги ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Шунингдек Бобурнинг шоҳ асари “Бобурнома” нинг бугунги кундаги аҳамияти, қадр-қиммати ҳақида фикр- мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир сўнггида  сектор фондида мавжуд, Бобур қаламига мансуб нашрларнинг обзори берилди.

      

Буюк қалбнинг ёрқин ёғдуси

15 февраль куни Ахборот-библиография бўлими ходимлари томонидан  ушбу сана муносабати билан “ББобур Ибоуюк қалбнинг ёрқин ёғдуси” мавзусида кўргазма ташкил этилиб, кўргазмага тақдим этилган нашрларнинг обзори берилди.

Ўлкашунослик сектори мудири С. Юсупова Бобурнинг ҳаёти ва ижоди бўйича қисқача маълумот берар экан, халқимизнинг буюк аждодлари, дунё тамаддунига муносиб ҳисса қўшган алломалари хотирасига эҳтиром кўрсатиш ва улуғлаш миллий қадриятларимизнинг ажралмас қисми эканлиги, улуғ шоир ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 531 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, адабий-бадиий кечалар, учрашувлар, кўргазмалар буларнинг ёрқин далили эканлигини таъкидлаб ўтди.

Бош библиограф С. Сотволдиева Бобурнинг ғазаллари, рубоий ва қитъаларининг машҳурлиги, бизгача унинг  “Муфассал”, “Ҳарб иши”, “Мубаййин” каби  рисолалари, мактублари ҳамда Хўжа Аҳрорнинг “Волидия” рисоласининг форс тилидан ўзбек тилига шеър билан қилган таржимаси етиб келганлиги ҳақида ва кўргазмага тақдим этилган нашрлар бўйича маълумот берди.

                        


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100